Келишилди” Андижон иқтисодиёт ва қурилиш
-модда. Одоб-ахлоқ қоиданинг мақсад ва вазифалари
Download 136.38 Kb.
|
Намунавий одоб-ахлоқ кодекси (2) (2)
2-модда. Одоб-ахлоқ қоиданинг мақсад ва вазифалари:
Одоб-ахлоқ қоиданинг мақсадлари: Ходим, талаба ва докторантларда умумий маданиятни ривожлантириш; Олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантларнинг замонавий имижини шакллантириш; ходим, талаба ва докторантларни Олий таълим муассасаси ва унинг қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш; Таълим муассасаси одоб-аҳлоқи тушунчасини такомиллаштириш ва Олий таълим муассасасида ташқи кўриниш ва хулқ-атворга бўлган талабларга оид ягона ёндашувни ишлаб чиқишдан иборатдир. Одоб-ахлоқ қоиданинг вазифалари қуйидагилардан иборат: ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ходим талаба ва докторантлар орасида одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган номақбул ҳатти-ҳаракат, Жумладан, зўравонлик, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни тарғиб ва ташвиқ қилиш, шунингдек, турли салбий иллатлар ва миллий менталитетимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар, экстремизм, сепаратизм, фундаментализм ва “оммавий маданият”нинг таъсир ҳамда хуружларидан ҳимоя қилиш; Мазкур номақбул хатти-ҳаракатлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш; Ходим, талаба ва докторантларни юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш; Ходим, талаба ва докторантларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини доимо ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш кўникмасини шакллантириш ва юксалтириш; Ходим, талаба ва докторантларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш; Олий таълим муассасасида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш ва ривожлантириш; Олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантларида ташқи кўринишга оид маданиятни шакллантириш учун шароитлар яратиш; Олий таълим муассасасининг давлат ва жамият ҳаётидаги ҳамда таълим тизимидаги нуфузи, обрў-эътиборини асраб-авайлаш ва янада ошириш. Download 136.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling