Келишилди” Андижон иқтисодиёт ва қурилиш


-боб. Олий таълим муассасаси раҳбариятининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари ва касбий фаолиятда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка оид тартиблар


Download 136.38 Kb.
bet7/14
Sana16.01.2023
Hajmi136.38 Kb.
#1095299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Намунавий одоб-ахлоқ кодекси (2) (2)

5-боб. Олий таълим муассасаси раҳбариятининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари ва касбий фаолиятда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка оид тартиблар
17-модда. Раҳбарнинг мажбуриятлари
Раҳбарият ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари (кейинги ўринларда – раҳбар) ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионаллик, холислик, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, олий таълим муассасаси ёхуд унинг таркибий бўлинмасида ижобий, маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим. Раҳбар бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқувчи топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.
Раҳбар ўз фаолиятида:
кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ва меҳнат муносабатларида камситиш ҳолатларига йўл қўймаслиги;
гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизмга, шунингдек, ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслиги;
қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга психологик ва жисмоний таъсир кўрсатмаслиги;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши;
коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриши;
ходимларнинг касбий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишлари учун қулай иш жойи, замонавий компьютерлар, интернет тармоғи, кутубхона фонди ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишлари, ҳордиқ чиқаришлари, дам олишлари, жисмонан чиниқишлари учун барча шароитларни ички имкониятлардан келиб чиқиб яратиб бериши;
ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиб, ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт.
Раҳбар қўл остидаги ходимларнинг меҳнат интизомига риоя қилишларини талаб қилиши ва уни таъминлашга масъулдир.
институтда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитни яратиш;
хотин-қизларнинг хуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
институтда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали қўйиш учун самарали усуллардан фойдаланиш;
институтда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;
ходимлар ва талабалар ўртасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг хулқ-атворини тузатиш чораларини кўриш;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

Download 136.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling