«Келишилди» Ишлаб чикаришни техник ва технологик ривожлантириш департаменти директори


Download 117.65 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi117.65 Kb.
#1403274
Bog'liq
PE булинма бошлиги Лавозим йўриқномаси


МЧЖ «ADM JIZZAKH»

«Келишилди»
Ишлаб чикаришни техник ва технологик ривожлантириш департаменти директори


___________________ Абдуманнопов И.А.
(имзо)

«Тасдиқлайман»
Бошкарувчи директор
«ADM JIZZAKH»



____________________ Давлетяров Д.

(имзо)







Лавозим Йўриқномаси

Сана




Тузувчи

Юнусов Р.

Лавозим, бўлими

Бўлинма бошлиғи; “ Муҳандислик маҳсулотлари”

Умумий қоидалар.

«Муҳандислик маҳсулотлари» бўлинма бошлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • «Муҳандислик маҳсулотлари» бўлинмасини умумий бошқариш;

  • Тасдиқланган режага асосан бошқарма ишлари бажарилишини назорат қилиш;

  • Бўлим фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • Муҳандислик маҳсулотлари бўлинма лавозимига олий техник маълумотли, мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган шахслар тайинланади.

  • Муҳандислик маҳсулотлари бўлинма рахбари компания раҳбарияти буйруғига асосан тайинланади, бошқа ишга ўтказилади ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.

  • Ишга тайинлаш ходим меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича меъёрий ҳужжатлар (қоида, меъёр, корхона стандартлари, низом ва йўриқномалар) билан танишгандан сўнг амалга оширилади).

  • Ходим лавозимга тайинлангандан сўнг бир ой ичида меҳнат муҳофазаси бўйича билимлари текширувдан ўтказилиши керак.

  • Муҳандислик маҳсулотлари бўлинма бошлиги бўлим бошлигига бевосита бўйсунади.

Муҳандислик маҳсулотлари бўлими ўз иш фаолиятида қуйидаги ҳужжатларга, яъни:



  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси” нинг бошқарма фаолиятига тегишли бўлган қарорлари, буйруқлари ва фармойишларига;

  • Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича қонунларига;

  • Муҳандислик маҳсулотлари бўлими низоми ва буйруқлари, компаниянинг бўлим фаолиятига оид буйруқларига;

  • Конструкторлик ва технологик хужжатлар тизимининг ҳалқаро ва давлат талабларига;

  • Меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги ва экология бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатлар, буйруқ ва фармойишларга;

  • Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига;

  • Энергетика менежменти тизими талабларига;

  • Ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ва қоидаларига;

  • Ички меҳнат тартиб қоидалари ва амалдаги жамоа шартномаси;

Муҳандислик маҳсулотлари Бўлинма бошлиги қуйидагиларни, яъни:



  • Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асосларини;

  • Раҳбарлик, техник ва лойиҳа-конструкторлик материаллар ва автомобил ва автомобил қисмлари конструкцияларини яратиш бўйича хужжатларни;

  • Корхонада конструкторлик, технологик ва дастурий хужжатлар тизимини юритиш тартибини;

  • Стандартлаштириш, сертификация, автомобил ва унинг қисмларини синаш ишларини ўтказиш тартибини;

  • Перспектив маҳсулот сифатини режалаштириш жараёнини;

  • Бошқарма фаолиятига оид корхона стандартлари, менежмент тизимининг амалдаги хужжатларини;

  • Меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шакллари бўйича амалдаги низомлар;

  • Иқтисод ва меҳнатни ташкил қилиш асосларини;

  • Компаниянинг амалдаги коррупцияга қарши кураш сиёсати талаблари ва принципларини;

  • Маданий элементлар (компаниянинг келажак бўйича қарашлари (Vision), асосий қадриятлар, маданий устуворликлар ва компания миссияси);

  • компаниянинг менежмент тизими соҳасидаги сиёсатини;

  • менежмент тизимининг бошқарма ишига оид амалдаги хужжатларини;

  • ММТнинг охирги аудит натижалари бўйича топилган номувофиқликларни; хавфсизлиги ва экология меъёри қоидаларини;

  • Меҳнат муҳофазаси ва экология бўйича меъёрий хужжат ва йўриқномаларни;

  • Ўз иш фаолиятидаги хавф-хатарлар, экологик аспектлар ва бошқа зарарли омилларни;

  • ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва йўриқномалари;

  • энергетика менежменти тизими талаблари;

  • амалдаги ички меҳнат тартиб қоидаларини;




Малакавий талаблар

Лавозим бўйича мажбуриятлари.

Муҳандислик маҳсулотлари Бўлинма бошлиги қуйидагиларни, яъни:

  • Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асосларини;

  • Раҳбарлик, техник ва лойиҳа-конструкторлик материаллар ва автомобил ва автомобил қисмлари конструкцияларини яратиш бўйича хужжатларни;

  • Корхонада конструкторлик, технологик ва дастурий хужжатлар тизимини юритиш тартибини;

  • Стандартлаштириш, сертификация, автомобил ва унинг қисмларини синаш ишларини ўтказиш тартибини;

  • Перспектив маҳсулот сифатини режалаштириш жараёнини;

  • Бошқарма фаолиятига оид корхона стандартлари, менежмент тизимининг амалдаги хужжатларини;

  • Муҳандислик маҳсулотлари булими ҳақидаги низомни;

  • Меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шакллари бўйича амалдаги низомлар;

  • Иқтисод ва меҳнатни ташкил қилиш асосларини;

  • Компаниянинг амалдаги коррупцияга қарши кураш сиёсати талаблари ва принципларини;

  • маданий элементлар (компаниянинг келажак бўйича қарашлари (Vision), асосий қадриятлар, маданий устуворликлар ва компания миссияси);

  • компаниянинг менежмент тизими соҳасидаги сиёсатини;




  • менежмент тизимининг бошқарма ишига оид амалдаги хужжатларини;

  • Саноат хавфсизлиги, ҳаракат хавфсизлиги ва экология меъёри қоидаларини;

  • Меҳнат муҳофазаси ва экология бўйича меъёрий хужжат ва йўриқномаларни;

  • Уз иш фаолиятидаги хавф-хатарлар, экологик аспектлар ва бошқа зарарли омилларни;

  • Ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва йўриқномалари;

  • Мехнат қонунчилик асосларини, мехнатни ташкил қилиш ва бошқариш асосларини, эргономика асосларини;

  • Корхонада татбиқ қилинган мехнатга хақ тўлаш низомини ва рағбатлантириш тартибини;

  • Маданий элементларни (Корхона миссиясини, маданий устиворликлар ва асосий қадриятларни);

  • Хавфсизлик техникаси ва харакат хавфсизлиги бўйича меъёр ва қоидаларни;

  • Амалдаги корхона антикоррупция сиёсати тамойил ва талабларини;

  • Ўз иш фаолиятига тегишли бўлган рисклар, хавфлар ва бошқа зарарли омилларни;

  • Ишлаб-чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги меъёр, қоидаларини;

  • Энергия тежамкор менеджмент тизими талабларини;

  • Ички мехнат тартиб интизоми қоидаларини

  • «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш» корхона стандартида белгиланган ва эгаллаб турган лавозимига тегишли бўлган меҳнат муҳофазаси бўйича функционал вазифаларини бажариш.

  • Одамлар соғлиги ва ҳаётига ҳамда атроф муҳитга таҳдид пайдо бўлган ҳолатларда уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўришни билиши керак

Ўз фаолияти давомида « Муҳандислик маҳсулотлари бўлими » бўлинма бошлиғи қуйидагиларга асосланади:

  • «Мухандислик махсулотлари» бўлими Низомига;

  • Амалдаги техник стандартларга;

  • Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексига;

  • Амалдаги сифат менеджменти тизими хужжатларига, коррупцияга қарши менеджмент тизимига, шулар қаторида бўлим иш фаолиятига таълуқли стандартларга;

  • Ички мехнат тартибига;

  • Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига;

  • Бўлим иш фаолиятига тегишли Сифат менеджменти тизими, экология, саноат хавфсизлиги ва соғлиқ сақлаш хужжатларига, бўлимга таълуқли корхона стандартларига;

  • Мехнат мухофазаси бўйича буйруқлар, фармойишлар ва хужжатларга;

  • Энергия менеджменти тизими талабларига;

  • Амалдаги лавозимий йўриқномага.

Хуқуқлари.



«Мухандислик махсулотлари» Бўлинма бошлиғи қуйидаги хуқукларга эга:

  • Автомобил ишлаб чиқаришга оид бўлган техник эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилишларини талаб қилади.

  • Конструктив техник шартларга жавоб бермайдиган хом ашё ва материаллардан фойдаланишда ишларни бажарилишини тўхтатиб туриш.

  • Коррупцион жиноят содир бўлиши хақида маълумот бериш.

  • Бўлинма ходимларни ишга тайинлаш. Доимий иш жойига ўтказиш ва ишдан бўшатиш, ишлаб чиқариш топшириғини муваффақиятли бажарганлик учун рағбатлантириш ёки ўз вазифаларига бепарво муносабатда бўлганлик учун жазолаш бўйича таклифлар киритиш.

  • Мухандислардан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ишларини талаб қилиш.

  • Бўлинма бошлиғига бўйсинувчи ходимлардан жихозларни сақлаш режаси ва хавфсизлик, мехнат мухофазаси ва экология бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш.

  • Коррупцион хуқуқбузарлик ҳолати тўғрисида маълумот берганлиги учун тақдирланиш.

  • Коррупцион хуқуқ бузарлик холати тўғрисида маълумот берилган тақдирда ходимни интизомий жавобгарликка тортмаслик.

  • Меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги ва экология бўйича йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган ишларни бажарилишига йўл қўймасликни талаб қилиш.

Жавобгарлик.




«Мухандислик махсулотлари» Бўлинма бошлиғи қуйидагиларга жавоб беради:

  • Ушбу лавозим йўриқномасида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажармаганлиги учун.

  • Ўз фаолиятининг натижалари ва оқибатлари, ўзига берилган ҳақ-ҳуқуқлардан тўғри ва ўз вақтида фойдаланмаганлиги ҳамда ўзининг хизмат вазифаларига тааллуқли ишлар бўйича ўз вақтида керакли чораларни кўрмаганлиги учун.

  • Корхонанинг маҳфий маълумотларини ошкор қилганлиги учун.

  • Меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги ва экология бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларни, ички меҳнат тартиб қоидаларини бузганлиги учун; корхонанинг маҳфий маълумотлари ва тижорий сирлари ҳақидаги низомнинг талабларини бузганлиги учун ҳамда коррупцияга боғлиқ ишларда қатнашганлиги учун унинг ўзи ва қўл остидаги ходимлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.




Келишилди: Дусмуратов.М.M ___________________



Download 117.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling