“КЕЛИШИЛДИ”
Касаба уюшмаси раиси: _________ Р.Нуримбетов
_____йил «___» ___________
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Амударё ТТБ бош
шифокори________Ф.Р.Абдуллаев
_____йил «___» ___________
|
Оилавий поликлиника физиотерапия хонаси ҳамширасининг лавозим йўриқномаси
I. Умумий қоидалар
1. Физиотерапия хонаси ҳамшираси лавозимига физиотерапия бўйича махсус тайёргарликка эга хамшира тайинланади.
2. Физиотерапия хонаси ҳамшираси бош врач томонидан ишга тайинланади ва ишдан бўшатилади.
3. Физиотерапия хонаси ҳамшираси бевосита бош хамширага бўйсунади.
4.Физиотерапия хонаси ҳамшираси ўз ишида физиотерапия хонаси учун белгиланган йўриқномалар ва қоидаларга, шунингдек бош врач, бош врач ўринбосарининг буйруқлари, фармоишлари хамда мазкур йўриқномага амал қилади.
II. Физиотерапия хонаси ҳамширасининг вазифавий мажбуриятлари
Физиотерапия хонаси ҳамширасининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
5. Врач кўрсатмасига биноан физиотерапия муолажаларини, шу жумладан хонадонларда ҳам амалга ошириш.
6. Физиотерапия муолажаларини ўтказиш услубиятига асосан кўрсатмаларни бажариш.
7. Муолажа вақтида беморнинг холатини кузатиш ва унинг аҳволи ёмонлашган тақдирда муолажани тўхтатиш ва врачни чақириш.
8. Врач келгунига қадар, беморларга шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатиш.
9. Беморларнинг физиотерапия хонасига ташрифларини бошқариш.
10. Физиотерапия асбоблари ва аппаратуралари билан ишлашда техника хавфсизлиги қоидаларини билиш.
11. Асбоблар ва аппаратлар ишини назорат қилиш, носозликларда бу хақда бош ҳамширага хабар бериш.
12. Хонада санитария-эпидемияга қарши тартибни сақлаш.
13. Белгиланган тартибда ҳисоб ва ҳисобот хужжатларини юритиш.
III. Физиотерапия хонаси ҳамширасининг хуқуқлари:
Физиотерапия хонаси ҳамшираси қуйидаги хуқуқларга эга:
14. Физиотерапия хонаси ишини ташкил этиш масалалари бўйича бош ҳамширага таклифлар киритиш.
15. Белгиланган тартибда ўз касбий малакасини ошириш ва малака даражасини олиш учун аттестациядан ўтиш.
IV. Физиотерапия хонаси ҳамширасининг жавобгарлиги
Физиотерапия хонаси ҳамшираси қуйидагилар учун жавобгар:
16. Мавжуд ускуналарнинг бутлиги ва самарали ишлатилиши учун.
17.Беморларга физиотерапия асбоблари ва аппаратларининг хавфсиз бўлиши учун.
18.Тиббий хужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри тўлдирилиши учун.
Физиотерапия хонаси ҳамшираси: _______________ ___________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |