«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи
Download 212.25 Kb.
|
Конспект мавзулари 2023 йиллик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жароҳатлангандабиринчиёрдамкўрсатиш
Жароҳатнинг белгиси. Ҳар қандай жароҳатда оғриқ, бўшлиқ ҳосил бўлади ва қоноқади. Жароҳатланишнинг асосий хавфи кўп қон кетиши ҳамда ярага йиринглатувчи ва анаероб микроблар тушишидан иборат бўлади. Агар яра ката ва чуқур бўлса, оғриқ кучли бўлиши ва қон кўп кетиши натижасида шок рўй бериши мумкин.
Кўпинча юмшоқ тўқималарнинг ташқи қатламлари жароҳатланади. Бироқт ашқит аъсир кучли бўлса, юмшоқ тўқиманин гбарча қатламлари жароҳатланиши мумкин. Жароҳатлангандабиринчиёрдамкўрсатиш: Одам жароҳатланганда агар ҳеч ким бўлмаса, ўзига-ўзи ёрдам беради, атрофдаги одамлар ва камдан-кам медицина ходимлари биринчи ёрдам беради. Биринчи ёрдам беришдан асосий мақсад қон оқишини тўхтатиш, ҳеч бўлмаса, вақтинча жароҳатни ифлос ва инфекция тушишидан сақлаш, ярадор бўлган одамни тезлик билан яқиндаги медицина муассасасига юборишдан иборат. Шикастланган соҳадан қон кетишини тўхтатиш ва боғлаб қўйиш учун энг аввал шу соҳани очиш керак. Кийимни ечгандан сўнг, медицина ҳам шираси қўлини совунлаб ювиб, спирт билан артиши, тирноқлари атрофига ва бармоқлари учига иод настойкаси суртиши керак. Терининг устки қатлами жароҳатланганда организмга инфекция тушишининг олдини олиш учун бор имкониятни ишга солишл озим. Шикастланган жойни ювиш энг яхши дастлабки ҳимоядир. Агар озгина қон кетаётган бўлса, жароҳатни антисептик суюқлик ёки сув билан совунлаб ювилади. Совун кўп ҳолларда касалликни келтириб чиқарувчи бактерияларни бартараф этади. Жароҳат четига 2 марта иод настойкаси суртилади, иод бўлмаса спирт, ароқ ёки одеколон билан ҳам артса бўлади. Яранинг устидаги ифлослар олиб ташланади. Қон кўп оқаётган бўлса жгут қўйиб, қон оқиши тўхтатилади. Ярани инфекциядан сақлаш учун асептик боғлам қўйилади. Жароҳатга стерилланган салфетка ёпиш, қўл теккизмаслик керак. Боғлаб қўйишдан олдин жароҳат сатҳига бирорта антибиотик порошогини сепиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар қандай жароҳатланишда қоқшолга қарши зардоб ва анатоксин юбориш шарт. Оғриқни камайтириш учун промедол ёки морфин инъекция қилинади. Заҳарланиш Заҳарланиш организм ичига заҳарли модда тушганда содир бўлади. Бу дори-дармон ёки одам билиб-билмай қабул қилган ҳар қандай кимёвий модда бўлиши мумкин. Заҳарланиш – тасодифан содир бўладиган ўлимнинг учинчи кенг тарқалган сабабларидан. Кўпинча заҳарланиш уйда рўй беради. Download 212.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling