Заҳарланиш белгиларивааломатлари:
Кўнгилайниши, қайт қилиш.
Ич кетиши.
Кўкрак ёки қорин оғриши.
Нафас олишнинг бузилиши.
Кўп терлаш.
Сўлак ажралиши.
Ҳушдан кетиш.
Мускул учиши ва тортишиши.
Лаб атрофи, тил ёки тери куйиши.
Терининг нотабиий ранга кириши, қичиши, жароҳатлар пайдо бўлиши.
Жабрланувчининг ғалати хатти-ҳаракатлари.
Заҳарланишдабиринчиёрдамкўрсатиш:
Заҳарланиш билан боғлиқ ҳар қандай шошилинч вазиятда биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидаларига амал қилинади.
Жабрланувчидан ёки гувоҳлардан қандай турдаги заҳарловчи мода қабул қилингани, қанча қабул қилингани ва қанча вақт ўтгани сўраб-суриштирилади.
Агар заҳарли модда тури номаълум бўлса, тиббий экспертиза қилиш учун қусуқ массасидан озроқ олинади.
Оғиз орқали заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш
Бир литр қайнатилган ва хона ҳароратигача совитилган сув беморга ичирилади ва бармоқни оғзига тиқиб, қайт қилдирилади. Агар жабрланувчи беҳуш, тортишиб турган, ҳомиладор аёл бўлса, ўювчи модда (кислота ёки ишқор) ёхуд таркибида нефть бўлган маҳсулот (керосин ёки бензин) ютган, юрак хасталиги бўлса, уни қайт қилдириб бўлмайди.
Қайт қилдирганда ютилган заҳарли модданинг фақат бир қисми организмдан чиқади, шунинг учун қайт қилганидан кейин заҳарли модданинг ошқозондаги концентрациясини камайтириш учун жабрланувчига 5-6 стакан сув ичириб, зарур ҳолатларда яна қайт қилдирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади.
Нафас йўлидан кирадиган газсимон токсинлар билан заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш
Жабрланувчини газ ёки буғ таъсиридан ҳимоя қилиш учун уни очиқ ҳавога олиб чиқиб, тез ёрдам чақириш зарур. Нафас йўллари, нафас олиши ва томир уришини кузатиб туринг ва зарур бўлса, биринчи ёрдам кўрсатилади. Тез ёрдам етиб келгунича жабрланувчига қулай тарзда жойлашиб олишда ёрдам бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |