«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


-мавзу.Хизмат ва жанговар қуроллардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш талаблари


Download 212.25 Kb.
bet37/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

3-мавзу.Хизмат ва жанговар қуроллардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш талаблари.
Отряд бошлиқлари томонидан тасдиқланган меҳнат мухофазаси бўйича маҳаллий йўриқномасига асосан ўтказилади.


4-мавзу. Ташқи қон кетишда биринчи ёрдам кўрсатиш. (Ўқув қўлланма 306-бет) Дрезиналар билан контакт тармоғида иш бажаришдаги хавфсизлик талаблари хақида.
ҚОН КЕТГАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Қон кетиши ташқи (қон танадан ташқарига оқади) ёки ички (қон бош суягининг, кўкрак қафасининг, қорин бўшлиғининг ичида) бўлиши мумкин. Қон томирларининг шикастланишига қараб артериал, вена ва капилляр қон кетиши турларига бўлинади.
Артериал қон кетиши чуқур кесилган ёки санчилган жароҳатларда пайдо бўлади. Ёрқин қизил (алвон) ранг қон (юрак мушакларининг қисқаришига мос) тирқираб оқади, баъзида эса кичкина фавворача бўлиб уради. Катта (уйқу, ўмров ости, елка, сон, тизза ости) артериялар жароҳатланганда жуда кучли қон кетиши вужудга келади, қон катта босим билан қон томирлардан оқиб чиқади, агар қон кетишини ўз вақтида тўхтатмаса, жароҳатланган киши бир неча дақиқа ичида нобуд бўлиши мумкин.
Венадан қон кетиши веналар жароҳатланганда пайдо бўлади. Қон секин текис оқиб чиқади, тўқ қизил олча рангига эга бўлади.
Капилляр қон кетиши катта шилинган жойларда ва сиртқи жароҳатларда майда қон томирлар (капиллярлар) шикастланганда бўлади. Қон яра жойининг бутун сирти бўйлаб аста секин томчилаб сизиб чиқади. Капилляр қон кетишини дастлаб яранин гатрофини йод билан артиб стерил боғлам ёки водород пероксидининг 3 фоизли эритмасига ҳўлланган боғлам ёрдамида тўхтатиш осон.
Ташқи қон кетиши турли усуллар билан тўхтатилади.
Кучли бўлмаган (вена ёки артериал) қон кетишида яранинг устига қаттиқ сиқувчи боғлам қўйилади ва тананинг қон аётган қисми тепага кўтарилади.
Сиқувчи боғлам қуйидагича қўйилади: яра атрофидаги тери йод билан артилади, яранинг устига боғлам материаллари (бир нечта қават стерил дока, бинт), пахта қўйилади ва сиқиб боғланади. Агар қон кетиши тўхтамаса, қўйилган боғлам материалларини олмасдан туриб, унинг устига яна бир нечта қават дока, пахта қўйилиб сиқиб боғланади. Агар қўл-оёқлар боғланадиган бўлса, бинт ўрамлари пастдан юқорига бармоқлардан танага қараб боғланиши керак. Жароҳатланган қўл ёки оёқ тепага кўтариб қўйилади.
Кучли қон кетишини тез тўхтатиш учун қон ақоётган томирни ярадан тепароқда (қон оқими бўйлаб) суякка бармоқлар билан босиб туриш керак. 32-расмда артерия қон томирларини босиб турганда энг самарали бўлган жойлар нуқталар билан кўрсатилган. Қуйидаги жароҳатларда қон кетишини тўхтатиш учун босиладиган нуқталар: пешона ёки чаккада-чакка артерия қон томирини қулоқ супраси олдида (1-нуқта);
Қуйидаги жароҳатларда қон кетишини тўхтатиш учун босиладиган нуқталар:
Пешона ёки чаккада — чакка артерия қон томирини қулоқ супраси олдида (1-нуқта);
гарданда — гардан артериясини босиш (2-нуқта);
бошда ёки бўйинда — уйқу артерияси қон томирларини бўйин умуртқа поғоналарига босиш (3- ва 4 - нуқталар);
елкада (елка бўғимлари олдида) ва қўлтиқ остида — ўмров ости артерияни ўмров ости чуқурчасидаги суякка босиш (5-нуқта);

32-расм. Қон томирларидан қон кетишини тўхтатиш учун артерияларни босиш керак бўлган жойлари


елка олдида — қўлтиқ ости (6-нуқта) ёки елка (7-нуқта) артериясини елка ўртасида ички томондан босиш;
қўл панжаси ёки бармоқларида — билак ва тирсак артерияларини елка олди суягининг пастдаги учдан бир қисмининг панжа олдида босиш (8- ва 9-нуқталар);
сон қисмида — сон артериясинибутидабосиш (10-нуқта);
болдирда — сон артериясинисоннингўртасида (11-нуқта) ёкитизза ости артерияни (12-нуқта) босиш;
оёқ юзаси ва панжаларида — оёқ юзасидаги орқа артериясини (13-нуқта) ёки орқа ката болдир артериясини (14-нуқта) босиш.
Оёқ ва қўллардаги қон кетишини уни жароҳат жойидан юқорироқда бўғимда букиш йўли билан тўхтатиш мумкин, агар бу қўл ёки оёқ синмаган бўлса (33-расм). Жабрланувчининг тезлик билан енгини ёки шимининг почасини шимариш ва бўғимини букишда ҳосил бўлган чуқурчага бир сиқим пахта, дока ёки исталган мато бўлагини солиб қўйиш ва бўғинни куч билан, охиригача букиш керак. Бунда букилган жойдаги ўтган ярага қон келтирувчи артерия сиқилади. Оёқ ёки қўл шундай букланган ҳолатида жабрланувчининг танасига рўмол, шарф ёки камар билан боғлаб қўйилиши керак.

33-расм. Қон кетишини тўхтатиш учун оёқ-қўлларни бўғимида букиш:


а — елка олдидан;
б — елкадан;
в — болдирдан;
г — сондан
Жароҳатланган оёқ — қўллардан қон кучли кетганида уни чирмов (жгут) билан қаттиқ : тортиб боғлаш керак (34-расм).

34-расм. Қон кетишини тўхтатиш учун резина чирмови (жгут)


Чирмов сифатида ҳар қандай эгилувчан, чўзиладиган мато, резина найча, подтяжкалар ва ҳ.дан фойдаланиш мумкин.
Чирмов жароҳатдан юқорироқ (танага яқинроқ) жойга, олдин қон кетаётган томирни тегишли суякка бармоқ билан босиб турган ҳолда, оғриқни камайтириш ва терининг қисилиб қолмаслиги учун кийимнинг устидан ёки қандайдир юмшоқ қистирма (оёқ-қўлга ўралган бир нечта қават қилиб букланган бинт, дока ёки рўмол) устидан боғланади.
Агар ёрдам бир киши томонидан кўрсатилаётган бўлса, қон томирини босиб туришни жабрланувчига топшириш мумкин.
Чирмовни икала қўл билан чўзиб туриб, жароҳатланган қўл-оёқ атрофида икки-уч марта ўраш керак, бунда чирмов ўрамлари ўртасида теринингочиқ қолган жойлари бўлмаслиги лозим (35-расм).

35-расм. Резина чирмовни қўйиш босқичлари


36-расм. Қон кетишини бурама билан тўхтатиш:
а — тугун боғлаш;
б — таёқча ёрдамида буриш;
в — таёқчани маҳкамлаш
Чирмовни қон кетиши тўхтамагунча бураш лозим. Агар чирмов тўғри қўйилган бўлса, чирмов қўйилган жойдан пастдаги қон томирда қоннинг пульсацияси аниқланмайди, боғланган жойдан пастдаги оёқ-қўлнинг учи оқара бошлайди. Бироқ чирмовни жуда қаттиқ боғлаб бўлмайди, чунки мушакларни шикастлаш, асаб томирларини сиқиб қўйиш ва оёқ-қўл фалажини пайдо қилиш мумкин.
Қўл остида боғлаш учун ишлатса бўладиган чўзиладиган мато бўлмаса, оёқ-қўлни чўзилмайдиган матодан: бўйин боғ, белбоғ, буралган рўмол ёки сочиқдан ва ҳ. Ясалган бурама билан боғлаш мумкин.
Бурама ясалиши керак бўлган мато кўтарилган оёқ-қўл атрофида тегишли қистирма қўйи бўралади, ва оёқ-қўлнинг ташқи томонидан тугун қилиб боғланади. Шу тугуннинг ичига ёки унинг тагига таёқчага ўхшаш қандайдир жисм тиқилиб, қон тўхташига қадар буралади (36-расм). Керакли даражагача буралганидан сўнг таёқчани, ўзи очилиб кетмайдиган қилиб (қўшимча ҳалқа ёки бинт билан) маҳкамлаш керак.
Йилнинг илиқ даврида чирмов ёки бурамани 2 соатдан кўпроқ вақтга, совуқ даврида эса — 1 соатдан кўпроқ вақтга қўйиб бўлмайди. Чирмов бундан кўпроқ вақтга қўйилганда оёқ-қўл тўқималарини нобуд бўлиши хавфи бор. Шу бойисдан вақтни назорат қилиш учун чирмов ёки бураманинг тагига ёки жароҳатланганнинг кийимида боғлаш жойининг ёнига, улар қўйилган аниқ вақт кўрсатилган қоғозни қистириб қўйиш керак. Бир соатдан кейин чирмовни (бурамани) қолдириш зарурати бўлса, жароҳатланган жойини тепароқдан бармоқ билан босиб туриб, жароҳатланган жойга қон келиши учун чирмовни 10 — 15 дақиқага ечиб туриш, сўнгра чирмовни олдинги жойидан тепароқ ёки пастроққа қайтадан боғлаб қўйиш керак. Чирмов боғланган жабрланувчини имкон қадар тезроқ даволаш муассасасига етказиш зарур.
Ҳаёт учун жуда хавфли бўлган ички қон кетишида, қон тананинг ички органлари бўшлиқларига оқади ва уни амалда тўхтатиб бўлмайди. Уни жабрланувчининг ташқи кўринишига қараб аниқлаш мумкин: унинг ранги оқаради, терида ёпишқоқ тер пайдо бўлади, тез-тез юзаки нафас олади, пульси тезлаши бунинг овози секин эшитилади. Жабрланувчини ётқизиш ёки ярим ўтирган ҳолатга келтириш, унга тинчлик-осойишталикни таъминлаш, тахминин қон кетаётган жойга «муз» (ях, совуқ сувсолинган идиш) қўйиш ва тезлик билан шифокорни чақириш лозим. Агар қорин бўшлиғи шикастланганлигига тахмин қилинаётган бўлса, унга ичишга сув бериш мумкин эмас.
Бурундан қон кетганда, жабрланувчини ўтқазиш, қон димоғига оқиб тушмаслиги учун бошини олдинга энгаштириш, ёқасини ечиб қўйиш, қаншарига совуқ сувга ҳўлланган латта қўйиш, бурнининг ичига 3 фоизли водород пероксидига ҳўлланган пахта ёки дока тикиб қўйиш, бурун катакларини 4-5 дақиқага бармоқлар билан қисиб қўйишк ерак.
Оғиздан қон кетганда (қонқусиш) жабрланувчининг бошини ён томонга буриб ётқизиб қўйиш лозим.



Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling