«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


-мавзу.Баландликда ва юқорида ишлашда хавфсизлик талаблари. (НБТ-311 Низоми)


Download 212.25 Kb.
bet43/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

2-мавзу.Баландликда ва юқорида ишлашда хавфсизлик талаблари. (НБТ-311 Низоми)
Баландликда ва юқоридаги ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунавий йўриқнома.
1. Умумий хавфсизлик талаблари.
1.Ушбу йўриқнома баландлик ва юқорида қурилиш-монтаж, қайта қуриш, қайта таъмирлаш, энергомонтаж, ва шу каби ишларни хавфсиз ташкил этиш, ишловчиларга тегишли шароитлар ва қулайликлар яратиш, шунингдек электр қурилмаларига, юк кутариш иншоотларига, бинолар ва иншоотларга хизмат кўрсатиш пайтида барча ишларни хавфсиз амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Баландлик ва юқорида бажариладиган ишлар хавфли иш турларига киритилган бўлиб уларга ер сатхи, ишчи юзадан 1.3 м. ва ундан баланд бўлган ишлар киради. Бу ишлар стандартлашган (лойиҳаланган) махсус ҳимояси мавжуд бўлган ҳавозаларда тахта супачалар, нарвонлар, қуш нарвонлар, ишчи юзасини бирлаштирган кўприклар, люлкалар ва корзинкаларда туриб бажарилади. Ҳимоя ўрнатиш имконияти бўлмаган жойларда ҳимоя камарлари, ҳимоя каскалари ва арқонлар ёрдамида бажарилиши керак.
3. Ер сатхи ёки ишчи юзаларидан 5 м. ва ундан ортиқ баландликда бажариладиган ишлар юқорида(верхолаз) бажариладиган иш турларига киради. Мазкур ишлар бевосита конструкцияларда туриб, уларни монтаж ёки таъмирлаш пайтларида амалга оширилади ва бундай ҳолатларда ишловчини йиқилиб кетишидан сақлайдиган асосий воситалар ҳимоя камари ва зарурият туғилганда ҳимоя арқони ҳисобланади.
4.Баландлик ёки юқорида ишлашда ишлаб чиқаришнинг асосий хавфли омили сифатида эътибор этилган ҳолатлар: ишловчининг баландлик ёки юқорида иш бажариш пайтида нотўғри жойлашуви ва унинг оқибатида йиқилиб кетиш эҳтимоли ёки унинг устига бирор предметнинг тушиб кетиш хавфи мавжудлиги ҳисобланади.
5. Ишловчининг баландликдан йиқилиб кетиш омиллари:
- техник омиллар – ҳимоя воситаларидан фойдаланилмаганлиги, нарвон, қўш нарвон, ҳавозалар, тахта супалар ва люлкаларнинг носозлиги ва уларнинг сифатли ва мустаҳкам бўлмаганлиги;
- технологик омиллар – иш жараёнининг нотўғри бажарилиши;
- инсон омиллари – мувозанатнинг йўқолганлиги, ҳаракат координация-
сининг бузилиши, ўзини-ўзи йўқотиб қуйиши, эҳтиётсизлиги, соғлигининг ёмонлашуви, спиртли ёки наркотик моддалар таъсирида бўлиши;
- метеорологик омиллар – кучли шамол, паст ва юқори ҳаво ҳарорати, қор, ёмғир, қуюқ туман, музлик пайтларида иш бажарилиши.



Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling