Келишилди” “тасдиқлайман”
Download 98.97 Kb.
|
yo`riqnoma
Й Ў Р И Қ Н О М А
Ишга кирувчи ҳар бир ходим қуйидагиларни билиши шарт : 1. Техника хавфсизлиги бўйича берилган йўриқномани синчиклаб ўрганиш ва талабларини аниқ бажариш. 2. Ички меҳнат тартиб-қоидаларидан хабардор бўлиши ва роя қилиш. 3. Техника хавфсизлиги қоидалари ва ўз касби бўйича хавфсиз иш усулларини билиши. 4. Ишга кириш ёки бошқа ишга ўтиш пайтида кафедра мудири, лаборатория мудир ва бўлим бошлиқларидан янги иши бўйича хавфсизлик қоидаларидан амалий сабоқ олиши. 5. Қандай иш топширилган бўлса, шу ишни бажариш, раҳбарнинг рухсатисиз бошқа ишни бажармаслик. 6.Иш жойларидаги белгиланган ўтиш йўлакларни беркитмаслик. 8.Компьютерда иш вақтининг умумий давомийлиги 5 соатдан ошмаслигига риоя қилиш. 8.1.Компьютернинг зарарли таъсири оқибатларининг олдини олиш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш : 8.2.Хонангизнинг ёритилганлиги 300 люксдан кам бўлмаслигини билиш . 8.3.Компьютер мониторида ҳимоя экрани ўрнатилган бўлиши ва монитор экранига ёруғлик нурининг тўғридан тўғри тушмаслиги зарурлигини билиш. 8.4.Хонани ҳўл латта билан артиб ва тез-тез шамоллатиб туриш . 8.5 Компьютерда узлуксиз ишлаш вақтида 15 минутдан 45 минутгача танаффус билан ишлаш . 9. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва огоҳлантиришга доир хавфсизлик қоидаларини ўрганиши ва ўзлаштириши. 10. Кўзни асраш, иш пайтида кўзни шафақлантириш (парчалар, учқунлар, чанглар)дан сақланиш учун ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш. 11. Ишлаб турган асбобларни таъмирламаслик, тозаламаслик, мойламаслик. 12. Ишлаб турган асбобларнинг ҳимоя қопқоқларини олиб ташламаслик. 13. Очиқ ҳолдаги электр мосламаларига тегмаслик, амалдаги ҳавфсизлик қоидаларига кўра 12 волътдан юқори кучланишлар ҳаёт учун хавфли эканлигини билиш. 14. Ток сақлагичлар, ёруғлик лампалари, розеткалар ва бошқаларни ўз ҳолича алмаштирмаслик. 15. Электр энергия ўчиб қолган вақтларда ўчиргич (рубильник) тузилмани ўчириш. 16. Электр жиҳозлари билан ишлаётган вақтда кучланиш тушиб кетса, ишни тўхтатиш ва бўлим раҳбарига хабар қилиш. 17. Электр симлари, ўчиргич (рубилник)лар, кабеллар, моторлар ва бошқа электр асбобларига қўл билан тегиш қаътиян ман этилишини билиш. 18. Иш пайтида иш жойига бегоналарни яқинлаштирмаслик, гапга чалғимаслик, доимо ҳушёр бўлиш. 19. Барча огоҳлантирувчи сигналлар,белгилар ва ёзувларни яхши таниб олиш, уларга қатъий риоя қилиш. 20. Фақат созланган хужалик асбоб ускуна ва мосламаларда ишлаш. 21. Фақат махсус кийимда, кийимнинг тугмалари ўтказилган, узун сочларни бош кийим тагига солиб ёки румол билан боғлаб ишлаш. 22. Иссиқ иш жойларида учқун ва олов бўлакчаларидан эҳтиёт бўлиш. 23.Бош айланса, кўнгил беҳузур бўлса, ишни давом эттириш имкон бўлмаса, бўлим бошлиғини огоҳлантириб, ишни тўхтатиш. 24. Яхши ёритилмаган иш жойи ишлашга рухсат этилмаслигини, ёритш учун очиқ олов ёқиш қатъиян ман этилишдан хабардор бўлиш. 25. Иш жойига, ўтиш жойига, чегараланган жойларга, ҳар хил нарсаларни қўйишга рухсат этилмасликни билиш. 26. Тартиб ва тозаликка риоя қилиш иш жойидасигарет ,нос чекмаслик. 27. Фақат махсус жойларда чекиш. 28. Кўчма электр лампани ишлатишда унинг юза қисми очиқ эмаслигини текшириш, электр кучи 36 вольтдан ошмаслиги зарурлигини билиш. 29. Университет ҳудудида шахсий автомобилдан фойдаланмаслик. 30. Университет ҳудудидахизматчи транспортда соатига 5-10 км тезликдан юқори тезликда юрмаслик. 31. Плакат, йўриқнома ,огоҳлантирувчи ёзувларга эътибор бериш ва уларга қатъий амал қилиш. 32. Агар иш пайтида жароҳат олинганда, тезлик билан раҳбарларга хабар бериш ва биринчи ёрдам учун соғлиқни сақлаш пунктига мурожаат қилиш. 33. Ишдан сўнг иш жойини тозалаб кетиш. 34 Кислота ва бошқа химикатлар билан ишлаганда ҳушёр бўлиш. 35. Кислород ва у билан боғлиқ асбоблар билан ишлаганда, йўриқнома қоидаларига қатьий амал қилиш, кислород баллонига мой тегса, портлашини ёдда сақлаш. 36. Иш жойида камчилик ва нуқсонлар бўлса, маъмуриятни хабардор қилиш ва уларнинг рухсатисиз ишга киришмаслик. 37. Ёнғинга қарши чора -тадбир қоидаларини бажариш. 38. Машина ва станокларнинг қоида бўйича жойлашишини доимо текшириб бориш, носоз электр асбоблар билан ишламаслик. 39. Олдиндан йўриқнома олмасдан туриб ишга киришмаслик. 40. Юкни ортганда , туширганда атрофида турмаслик. 41. Махсус оғир юкларни силжитиш, ортиш ва тушириш учун шу соҳа бўйича мутахассисларга мурожаат этиш. 42. Техника хавфсизлиги қоидаларига қатъиян амал килиш. 43Филиал худудида инсон хаёти ёки соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган буюмларни олиб кириш ёхуд таьлим муассасасида олиб юриш тақиқланади. Download 98.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling