Келишилди” “тасдиқлайман”
Эслатма: ушбу йўриқнома қоидалари хўжалик ишчи ва ходимларга тушунтирилади ва имзоланади
Download 98.97 Kb.
|
yo`riqnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН”
- Давлат университетига ишга кирувчи қоровуллар учун биноларни қўриқлаш, ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги бўйича Й Ў Р И Қ Н О М А
Эслатма: ушбу йўриқнома қоидалари хўжалик ишчи ва ходимларга тушунтирилади ва имзоланади.
Фуқаро муҳофазаси ва фавқулотда вазиятлар бўйича муҳандис А.Искандаров Меҳнат мухофазаси ва фавкулотда вазиятлар бўлими. Ёнғин хавсизлиги бўйича инструктори Б.Абдусаидов “КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН” Филиал Касаба уюшмаси раиси ТДАУ Самарқанд филиали директори ________________Ҳ.Тиловов и.ф.д. профессор_______Ш.Т.Ҳасанов “______”__________2022 йил “____”_____________2022 йил Давлат университетига ишга кирувчи қоровуллар учун биноларни қўриқлаш, ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги бўйича Й Ў Р И Қ Н О М А Ишга кирувчи ҳар бир қоровуллар қуйидагиларни билиши шарт : 1. Ички меҳнат тартиб-қоидаларидан хабардор бўлиши, тиббий кўрикдан ўтган бўлиши. 2. Ёнғинга қарши чора-тадбир ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъиян амал қилиш. бўйича берилган йўриқномани синчиклаб ўрганиш ва талабларини аниқ бажариш ва техника хавфсизлиги қоидалари билан танишган бўлиши. 3. Қўриқланидиган биноларни хавфсизлиги ва ҳуқуқбузар тажовузларидан ҳимоя қилиш. 4.Қоровуллар иш сменасини топширмасдан раҳбарнинг рухсатисиз бошқа ишни бажармаслик. 5.Университет ҳудудидаги моддий- бойликларни қўриқлаш ,олиб чиқиб кетилаётган моддий- бойликларни раҳбарнинг рухсати ва рўйхатдан ўтказилган холатда чиқариш. 6. Қўриқландиган биноларда ёнғин,техноген ва табиий тусдаги фавқулотда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш. 7. Қўриқландиган биноларда моддий- бойликларни ўғирланиши, талон- тарож қилиниши ва бошқа жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлаш. 8.Қоровуллар иш сменасини бир-бирларга топшириш вақтида биноларни текшириб навбатчилик дафтарига қайт қилиш ва имзолаш . 9.Университет ҳудудига ва биноларга кириб чиқиш назоратини қаттиқ қўриқлаш, бинога бегоналарни раҳбарнинг рухсатисиз киритмаслик. 10.Университет биноларига киришда кисмнинг олдига келганлигини аниқлаб махсус журналга қайт қилиб имзо чектириш. 11.Иш вақтидан кейин университет биноларига ходимларни ва талабаларни махсус рухсати бўлмаса кириб ишлаши ман қилиши 12. Иш вақти тугагандан кейин сув жумраклари ва электр энергияларни ўчириш. 13. Иш пайтида иш жойига тунги пайтида бегоналарни яқинлаштирмаслик, гапга чалғимаслик, доимо ҳушёр бўлиш. 14. Университет ҳудудидаги қоровуллар кундалик тасдиқланган жадвал асосида келишларини таъминлаш ва смена қоровуллари ўзлари сабаб билан сменага келмаганда унинг ўрнига дам олиш кунида бўлган қоровуллардан бирини белгиланган тартибда хизматга жалб этилиши мумкин. 15.Бош айланса, кўнгил беҳузур бўлса, ишни давом эттириш имкон бўлмаса бўлим бошлиғини огоҳлантириб, биринчи ёрдам учун соғлиқни сақлаш пунктига мурожаат қилиш . 16. Яхши ёритилмаган иш жойини ёритш учун энеретикни хабардор қилиш, яхши ёритилмаган иш жойида очиқ оловдан фойдаланмаслик. 17. Тартиб ва тозаликка риоя қилиш иш жойида қиш кунлари қорлардан тозалаш,хўжалик ишларига жалб қилинганда бош тортмаслик ва иш вақтида спиртлик ичимлик, сигарет чекмаслик. 18. Иш жойида камчилик ва нуқсонлар бўлса, раҳбарни хабардор қилиш ва уларнинг рухсатисиз чора кўрмаслик. 19. Филиал ҳудудига кириб чиқиш транспорт воситаларини махсус рухсатномасини текшириб бориш. 20. Филиал ҳудудига бегона транспорт воситаларини махсус рухсатномаси бўлмаса киришини тақиқлаш. Download 98.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling