Келишилди” “тасдиқлайман”


КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН”


Download 98.97 Kb.
bet16/21
Sana02.02.2023
Hajmi98.97 Kb.
#1147916
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
yo`riqnoma

КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН”
Филиал Касаба уюшмаси раиси ТДАУ Самарқанд филиали директори
________________Ҳ.Тиловов и.ф.д. профессор_______Ш.Т.Ҳасанов
“______”__________2022 йил “____”_____________2022 йил

Самарқанд давлат университетига «Газ ёқилғисида ишлайдиган сув иситиш ва буғ қозонларига хизмат кўрсатувчи операторларни меҳнат муҳофазаси техника хавфсизлиги ёнғин хаввсизлиги бўйича »
ЙЎРИҚНОМА
Қозон жихозларига хизмат курсатишга 18 ёшдан кам бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган, белгиланган тартибда ўқишдан ҳамда билимлари “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспектори иштирокида шаходат синовидан ўтган ходимларга рухсат берилади.
Техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаси талабларини бузган, бахтсиз ходиса ёки авария холатига олиб келган ходимлар интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилади.
Козонхона оператори навбатчи ходимлар филиал директори томонидан тасдикланган жадвал асосида ишлаши, қозонхона оператори ўз ишини фақатгина махсус кийим бош кийган холда амалга ошириши зарур.
Қозонхона оператори ишга келгандан сунг навбатчилик журналига имзо қуйган холда навбатчиликни қабул қилади ва топширади.
Навбатчи қозонхона оператори ўз навбатчилиги вақтида, қозонларга туғри хизмат кўрсатишга ва қозонларни авариясиз ишлашига жавобгар хисобланади.
Иш жараёнида қозонхонани қаровсиз қолдириш қатиян таъқиқланади.
-ишлаб турган қозонларни ва уларга алоқадор жихозларни текшириш;
-қозонхонадаги носозлигини бартараф қилиш вақтида навбатчилик қабул қилиш ва тошириш жараёнини бажариш таъқиқланади;
-бетоб ёки маст холатдаги операторга навбатчиликни топшириш қатиян таъқиқланади;
-қозонхона операторлари навбатчилик вақтида йўриқномада курсатилган ишлардан ташқари ишларга жалб қилиши таъқиқланади;
-қозонхонага бегоналар кириши ман этилади фақатгина маъмуриятни рухсати билан кузатувчи иштирокида кириш рухсат берилади.
Қозонхона биноси, козонлар ва бошқа қурилмалар соз ва тозза холатда бўлиши ва қозонхонага ортикча жихозларни олиб кириш ва уларни сақлаш таъкикланади.
Қозонхонага кириш ва чиқиш қисми хар доим очиқ бўлиши зарур.
Қозонхона оператори 1 йилда 1 марта қозонларни ишлатишда қоида талаблари ва ёнғин хавфсизлиги буйича билими текширилган холатда шаходат синовидан ўтиши зарур.
Қозонхона оператори ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва билими текширилган холатда ишга тушуши зарур.

Download 98.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling