8. Қандай ҳолатларда ишчи ходим иш берувчидан навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга?
Ответ: 11. Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(Соғликни сақлаш Вазирлигининг 200 сонли буйруғи иловасининг 11 банди).
9. Қандай тартибда ва ким томонидан жабрланувчининг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси белгиланади? Ответ: 6. Жабрланувчининг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан белгиланади.
Касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасини белгилаш билан бир вақтда, ТИЭК асослари мавжуд бўлганда, ногиронликнинг тегишли гуруҳи белгиланади ҳамда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига бўлган муҳтожлиги аниқланади.
(60 сонли ВМҚ 1иловаси 6 банди).
10. Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилга қандай ҳуқуқлар берилган?
Ответ: 5. Maxsus tayyorgarlikdan o'tgan mehnatni muhofaza qilish bo'yicha vakil ish joylarida mehnatni muhofaza qilish holatini erkin tekshirish, aniqlangan huquqbuzarliklarni bartaraf etish va ular uchun aybdorlarni javobgarlikka tortish bo'yicha takliflar kiritish huquqiga ega. Mehnatni muhofaza qilish bo'yicha vakil o'z vazifalarini bajarish uchun har hafta ish vaqtida kamida ikki soat davomida o'rtacha ish haqi miqdorida to'lanadi.
(273 сонли Намунавий йўриқнома 5 банди)
11. Иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилганидан кейинги натижаларни расмийлаштириш тартиби. Ответ: VI. Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш тартиби
62. Аттестация натижалари аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан аттестация тўғрисидаги ҳисобот шаклида расмийлаштирилади, унга:
аттестация комиссиясини ташкил этиш ва аттестация бўйича ишларни бажариш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ;
аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати;
ўлчашлар протоколлари билан биргаликда меҳнат шароитлари хариталари;
иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси натижалари йиғма ведомости;
аттестация натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари даражаларининг йиғма жадвали ҳамда шу муносабат билан ходимларга белгиланиши зарур бўлган кафолатлар ва преференциялар;
меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирлари режаси;
меҳнат органларининг ижобий хулосаси;
аттестация комиссиясининг якуний (оралиқ-якуний) мажлиси (мажлислари) протоколи (протоколлари);
63. Аттестация комиссияси аттестация тўғрисидаги ҳисобот тушган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида:
аттестация тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш учун корхона раҳбарига киритади;
иш ўринларида аттестация ўтказилган ходимларни тилхат остида иш ўринлари аттестациясининг натижалари билан таништиради;
жамоа шартномаси ва жамоа битимига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди.
64. Корхона раҳбари аттестация тўғрисидаги ҳисобот тушган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида аттестациянинг тугаганлиги ва аттестация тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади.
65. Аттестация материаллари иш ўринларида аттестация ўтказилган корхонада ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган муддат мобайнида сақланади.
(263 сонли ВМҚ 1-илова VI қисм).
12. Иш жойидаги бирламчи йўл-йўриқдан ўтказиш. (НКМК нинг Низоми 5.2 банди).
Do'stlaringiz bilan baham: |