Келишилган: нкмк аж касаба уйушмаси Кенгаши раиси И. К. Рахматов


Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса. (


Download 148.92 Kb.
bet7/34
Sana15.07.2023
Hajmi148.92 Kb.
#1660511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
Модулный курс новый (1)

2.Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса. (Саноат хавфсизлиги Қонуни 3 моддаси).
Ответ: 3-модда. Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса
Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир.


3. Иш вақтининг қисқартирилган муддати. (Меҳнат кодекси 116 модда).
ответ: 116-модда. Иш вақтининг қисқартирилган муддати
Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар (242-модда);
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимлар (220-модданинг учинчи қисми);
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар (117-модда);
алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар (118-модда).
уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар (228-1-модда).



Download 148.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling