Келишилган: нкмк аж касаба уйушмаси Кенгаши раиси И. К. Рахматов


Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабулқилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари


Download 148.92 Kb.
bet25/34
Sana15.07.2023
Hajmi148.92 Kb.
#1660511
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
Модулный курс новый (1)

2. Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабулқилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари.
Ответ: 8-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши зарур.
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқишларга йўл қўйилмайди. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга оширади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлиги текширилади.
(Саноат хавфсизлиги Қонуни 8 моддаси).:
3. Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддати.
Ответ: 125-модда. Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддати
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.(Меҳнат кодекси 125 модда).

Download 148.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling