Келишилган: нкмк аж касаба уйушмаси Кенгаши раиси И. К. Рахматов
Иш ўрнидаги жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш ким томонидан амалга оширилади?
Download 148.92 Kb.
|
Модулный курс новый (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.Мақсадли йўриқномадан ўтказиш.
- 7-Билет 1.Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса атамасига таъриф беринг. Ответ: ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
- 2. Хавфли ишлаб чиқаришобъектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари. Ответ
11. Иш ўрнидаги жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш ким томонидан амалга оширилади?
Ответ: 31. Иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг мутахассислари томонидан корхона ходимлари билан биргаликда амалга оширилади. (263 сонли ВМҚ 1-илова 31 банд). 12.Мақсадли йўриқномадан ўтказиш. Ответ:(273 сонли Намунавий йўриқнома 5.5 банди) 13.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларининг корхонадаги умумий сони. Ответ: 3. Mehnatni muhofaza qilish bo'yicha komissiya a'zolarini saylashni ta'minlash uchun javobgarlik ish beruvchi va korxona kasaba uyushma qo'mitasi zimmasiga yuklanadi. Mehnatni muhofaza qilish bo'yicha vakolatli shaxslarning soni ishlab chiqarishning o'ziga xos shartlariga va ma'lum bir ishlab chiqarish ob'ektida, birlikda jamoatchilik nazorati zarurligiga qarab belgilanadi. Ushbu majburiyat jamoa shartnomasida belgilanadi. (1995 йил 18 декабрь 196 сонли Низомнинг 3 банди). 7-Билет 1.Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса атамасига таъриф беринг. Ответ: ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса; (Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни 4 моддаси). 2. Хавфли ишлаб чиқаришобъектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари. Ответ: 9-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот: саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этиши; хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимлари штатининг белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилишини таъминлаши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ишга оид малака талабларига жавоб берадиган ва кўрсатилган ишга тиббий жиҳатдан лойиқ шахсларни қўйиши; хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказилишини таъминлаши; ишлаб чиқариш жараёни устидан назорат қилувчи зарур асбоблар ва тизимларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжуд бўлиши ҳамда ишлашини таъминлаши; ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмалари диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини белгиланган муддатларда ва махсус ваколатли давлат органи ёки қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган ёзма кўрсатмасига биноан таъминлаши; бегона шахсларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектига рухсатсиз киришининг олдини олиши; хавфли моддаларни сақлашга оид саноат хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаши; саноат хавфсизлиги декларациясини белгиланган тартибда ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши; махсус ваколатли давлат органи ва қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг буйруқлари, қарорлари ва ёзма кўрсатмаларини бажариши; авария ёки нохуш ҳодиса юз берган, шунингдек саноат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишни тўхтатиб туриши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши, аварияга олиб келган сабабларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриши; хавфли ишлаб чиқариш объектида нохуш ҳодисанинг юзага келганлиги сабабларини таҳлил қилиши, мазкур сабабларнинг бартараф этилиши ва олдини олиш чораларини кўриши; махсус ваколатли давлат органини, қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида белгиланган тартибда хабардор қилиши; авария юз берган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чораларини кўриши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ҳисобини олиб бориши шарт. (Саноат хавфсизлиги Қонуни 9 моддаси). Download 148.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling