«Керакли юзни танла» методикаси


Download 2.54 Mb.
Sana26.07.2023
Hajmi2.54 Mb.
#1662555
Bog'liq
«Керакли юзни танла» методикаси


F ARG’ONA PROFAYLING MAKTABI USHBU TESTLARGA MUALLIFLIKNI DAVO QILMAYDI

«Керакли юзни танла» методикаси
Мазкур проектив тест кичик мактаб ёшидаги болаларда хавотирланувчанлик даражасини аниқлаш учун қўлланади. Тестни америкалик психологлар Р.Тэммл, М.Дарки, В.Аменлар ишлаб чиқишган. Тест 8.5х 11 смли 14 расмдан иборат. Ҳар бир расмда бола ҳаёти учун хос бўлган муайян вазият акс эттирилган. Барча расмлар икки вариантга – ўғил болалар учун ва қиз болалар учун мўлжалланган вариантларга эга. Расмларда боланинг юзи кўрсатилмаган, аммо қуйида икки хил–хурсанд ва хомуш юз тасвирланган.

Тестнинг қўлланилиши. Расмлар белгиланган тартибда болага кетма – кет кўрсатилади. Ҳар бир расмдаги вазият психолог томонидан шарҳланади. Сўнгра боладан расм остида берилган юзлардан қайси бири – ҳурсанд юз ёки хомуш юз вазиятга тўғри келиши сўралади. Бола қайси юзни танлагани ва танлаш пайтида нималар дегани қайдномага ёзиб борилади.

Натижаларни таҳлил қилиш.
Миқдор жиҳатидан таҳлил қилиш. Қайдномадаги маълумотлар асосида бола хавотирланувчанлик индекси (ХИ) аниқланади.
Негатив эмоционал танловлар сони

А. ХИ 50 % дан юқори – хавотирланувчанлик даражаси юқори.


Б. ХИ 20% - 50% - хавотирланувчанлик даражаси ўрта.
В. ХИ 0% - 20 % - хавотирланувчанлик даражаси паст.
Сифат жиҳатидан таҳлил қилиш. Расмлар орасида 4,6, 14 рақамидаги расмлар энг катта проектив аҳамиятга эга. Бу расмлар бўйича хомуш юзни танловчи болалар одатда юқори ХИ га эга бўладилар. Шунингдек, 2, 7, 9, 11 рақамдаги расмлар бўйича салбий эмоционал танловни амалга оширган болаларда ХИ ўртача ёки юқори бўлади.
(Методика манбаси: Овчарова Р.В.Практическая психология в начальной школе. – М.: ТЦ «Сфера» 1998. – 240 с. 36-37 бетлар.
Методика манбаси: Немов Р.С.Психология: Учеб.для студ.высш.пед.учеб. заведений: В З кн. – З е изд. – М.: Гуманитар.изд.центр ВЛАДОС, 1999. – Кн. З. Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. 131 – 143 бетлар.)

2

1

2

1


4

3

4

3


5

6

6

5


8

7

8

7


10

9

10

9

12

11

11

12


14

13

13

14


Sizga taqdim etilayotgan psixologik metodikalar Yurtimizning Ustoz Psixologlari tamonidan foydalanishga taqdim etilgan. Ushbu resurslar turli internet tarmoqlaridan jamlangan. Ushbu test mualliflariga o’z minnatdorchiligimzni bildiramiz!

Download 2.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling