Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Амалдаги қонунчилик бўйича ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга қўшимча ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши лозим.
Масалан, бозор ташкил этилаётган бўлса, рўйхатдан ўтказувчи органга бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори ҳамда бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи миқдорида маблағ киритилганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
Деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун – туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси тақдим этилиши лозим.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза-хабарнома тақдим этилади. Ариза-хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат;
рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра);
паспорт нусхаси.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келиб ёки почта алоқаси орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза-хабарнома тақдим этилади:
туман ҳокимининг деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;
муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада (ариза берувчининг хоҳишига кўра);
паспорт нусхаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |