КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ - “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” курси бўйича маъруза.
- Катта ўқитувчи Х.Ибрахимов
1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили - 1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили
- 2. Экспортёр корхоналарга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар
- 3. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари
Экспорт – хорижга товар (хизмат)лар ва капитал чиқариш жараёни. - Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили
- Экспорт – хорижга товар (хизмат)лар ва капитал чиқариш жараёни.
- Экспортнинг миллий иқтисодиёт учун афзаллиги:
- Миллий иқтисодиётнинг халқаро бозор тизимида эркин ҳаракатини таъминлайди, имиджини оширади;
- Миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро рақобат муҳитида рақобатбардошлигини оширади;
- Ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотлари реализациясининг бозор таркиби ва кўламини кенгайтиради;
- Мамлакат валюта заҳирасини кўпайтиради, миллий валютанинг тўлов ҳамда алмашинув қобилиятини оширади;
- Мамлакат тўлов балансига ижобий таъсир кўрсатади, молиявий барқарорлигига таъсир кўрсатади ва бошқ.
Экспорт сиёсатидаги асосий ёндашувлар: - Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили
- Экспорт сиёсатидаги асосий ёндашувлар:
- Экспорт диверсификацияси – экспорт қилинаётган товар ва хизматлар номенклатурасини, таркибини кенгайтириш, хилма-хиллаштириш;
- Экспорт географиясини кенгайтириш – экспорт қилинаётган мамлакат ва минтақалар сони ҳамда уларга йўналтирилаётган экспорт ҳажми, таркибини кенгайтириб бориш;
- Экспорт таркибини такомиллаштириш – 1) хом ашё ва ресурслар экспортидан тайёр, рақобатбардош маҳсулот ҳамда хизматлар экспортига ўтиш; 2) анъанавий истеъмол товарларидан инновацион товарлар экспортига ўтиш; 3) капитал экспортини ривожлантириш;
- Миллий (иқтисодий) хавфсизлик – геосиёсий, иқтисодий манфаатларни ҳимоялаш, миллий бойликни асраб-авайлаш, молиявий-иқтисодий мустақилликни таъминлаш ва бошқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |