3. Кичик бизнес субъектларини тугатиш ва қайта ташкил этиш
“Банкротлик” ҳақидаги қонун давлат худудида хўжалик юритувчи субъектлари билан биргаликда уларнинг мулк шаклидан қатҳий назар юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий муносабатларига таъсир кўрсатади.
Банкротлик деб топилишдан мақсади иқтисодий ночорлик белгиларини эрта босқичда аниқлаш, кичик бизнес корхоналарини санациялаш ёки тугатиш бўйича тадбирларни ишлаб чиєишни амалга ошириш йўли билан корхоналар банкрот бўлишининг олдини олиш ва уларнинг тўловга қобиллигини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Иқтисодий холатига боғлиқ равишда корхоналар қуйидаги гурухларга бўлинади:
Иқтисодий таваккалчилик белгилари аниқланганда корхоналар молия-хўжалик фаолиятини согломлаштириш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари керак.
Иқтисодий ночор корхоналар қонунга мувофиқ банкротлик тўғрисида эҳлон бериш йўли билан мажбуран (ихтиёрий равишда) тугатилиши керак.
Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган қарзлар қонунга мувофиқ мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари ва пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини бажариш пайти келиши билан белгиланади (масалан, солиқларни бюджетга ҳар ойда ёки ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги муайян санада тўлаш муддатлари).
Иқтисодий ночорликни белгилаш учун мазкур хужжат билан тасдиқланган коеффициентларнинг меъёрий қийматлари барча кичик корхоналар учун ягонадир.
Ўз хўжалик фаолиятини давом этираёттан субъектларини ва уларнинг кредиторлари орасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Қарздорга (банкротга) нисбатан хўжалик суди томонидан қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин: санация, тугатиш, тинчлик келишуви. Бу ерда санация деганда таркибни қайта тузиш тартиби, мулк ҳуқуқини ўзгариши, қарздорни мулк томонидан, ёки ваколат берилган идора, ёки бошқа шахслар томонидан ушбу қарздорни ва унинг меҳнат жамоасини сақлаб қолиш ниятида молиявий қўллаб қувватлаш тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |