Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 92.91 Kb.
|
0 Тадбиркорлик лойихаси МЭФ ЦБ ББ АДМ 10 09 2023 00 55
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури”
- 6 трлн сўм
Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан навбатдаги “очиқ мулоқот” давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг “узлуксиз хизматлар занжири”ни яратиш мақсадида: 1 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури”ни (кейинги ўринларда — Дастур) ишга тушириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин. Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгилансин. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури”нинг ташкилий-институционал тузилмаси ва мутасадди ташкилотларнинг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Дастурни 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 трлн сўм ва халқаро молия институтларининг 1,2 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилади. 2 Белгилансинки, қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига (кейинги ўринларда – марказлар) онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга: камида бир йил фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектлари; оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар. Бунда, Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиш, фаолият даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб тоифаларга ажратиш тартиб таомиллари 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. 3 Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: марказлар томонидан танлаб олинган ва тоифаларга ажратилган ташаббускорлар бизнес кўникмаларни шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади; амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорларга Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланади. Марказларда ташкил этиладиган амалий ўқув курслари йўналишлари ва уларни ташкил этиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4 Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари этиб қуйидагилар белгилансин: Download 92.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling