Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 92.91 Kb.
bet3/3
Sana31.01.2024
Hajmi92.91 Kb.
#1828210
1   2   3
Bog'liq
0 Тадбиркорлик лойихаси МЭФ ЦБ ББ АДМ 10 09 2023 00 55

2024 йил 1 апрелга қадар Жамғарма устав капитали 1 трлн сўм миқдорида шакллантирилишини таъминлансин.
10 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда марказлар орқали инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун давлат мулки объектлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушадиган 1 трлн сўм миқдоридаги маблағларни Жамғармага 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссуда сифатида ажратилишини таъминласин.
11 2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йил муддатгача
6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкаси+4 фоиз ставкада ажратилиши белгилансин.
12 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бизнесни ривожлантириш банкининг марказлар ходимларининг камида 20 фоизи ва камида бир нафар раҳбар ходими хусусий секторда муваффақиятли фаолият олиб бораётган вакиллар орасидан танлов асосида тайинлаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
13 Бизнесни ривожлантириш банкига Дастурни амалга ошириш доирасида Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда қуйидаги харид жараёнларини амалга ошириш
ва тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин:
халқаро юридик, аудиторлик компаниялари, инвестиция маслаҳатчилари ва инвестиция банклари, илғор хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, юқори малакали хорижий эксперт
ва консультантларни жалб этиш;
ахборотлаштириш қурилмалари, дастурий таъминотлар ва банкоматларни етказиб берувчи компаниялар билан шартномалар тузиш.
14 Бизнесни ривожлантириш банки маҳаллий ва хорижий молия институтларидан жалб қилинган кредит линиялари ва депозитлар учун юзага келадиган фоизлар ва бошқа тўловлар бўйича тўлов манбаидан олинадиган солиқлардан озод қилинсин.
15 Белгилансинки, Бизнесни ривожлантириш банки мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини сақлаш ҳамда ўз вақтида қайтаришни кафолатловчи талаблар бўйича “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
16 Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш ва давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тижорат банклари, Жамғарма ва марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Кичик
ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти
ташкил этилсин.
17 Бизнесни ривожлантириш банки, Инновацион ривожланиш агентлиги, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ва Ёшлар ишлари агентлиги стартап экотизимини ва маданиятини ривожлантириш мақсадида бизнес лойиҳаларни акселерация тамойили асосида танлаб олиш жараёнларини тўлиқ акс эттирувчи туркум шоу-кўрсатувлар тайёрласин ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриб борсин.
18 Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Дастурни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар “йўл харитаси”ни тасдиқласин.
19 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бизнесни ривожлантириш банки ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда марказлар фаолиятини ташкил этиш ва юритиш, марказлар томонидан кичик бизнес лойиҳаларини танлаб олиш, қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш бўйича тартибларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
20 Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жoкаргы Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказларни жойлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
21 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
22 Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири
Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти





Ш. Мирзиёев


Download 92.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling