Кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг моҳияти ва ўзига хос ҳусусиятлари


Download 76.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana25.10.2023
Hajmi76.42 Kb.
#1721202
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kichik-sanoat-zonalarini-rivozhlantirishning-mo-iyati-va-ziga-hos-ususiyatlari

www.scientificprogress.uz
 
Page 331
Россия Индустриал паркларида резедентлар асосан маҳсулот ишлаб чиқариш 
билан шуғулланади, илмий-техник жараёнлар паст даражада. 
Россияда фаолият юритувчи индустриал паркларнинг сони 50 тадан 100 
тагача, АҚШ ва Хитойда уларнинг сони 400 та, Германияда 200 та, Туркияда 262 
та. Россия Федерациясида Индустриал парк майдони ўртача 225 га ни ташкил 
этади. Ушбу кўрсаткичларни ривожланган Ғарбий Европа давлатлари 
кўрсаткичлари билан қиёсласак, ривожланган давлатларда (АҚШ, Хитой, 
Германия) индустриал парк майдони 100 га. дан 30000 гектаргача, резидентлар 
сони эса 100 дан 30 минггача. Ғарбий Европа давлатларида индустриал парклар 
технологияни ривожлантириш маркази ҳисобланади ва уларда йирик илмий-
ишлаб чиқариш компаниялари фаолият юритади. Масалан, Германияда,
Франфуркт-Хёхст Индустриал паркида 90 дан ортиқ илмий-ишлаб чиқариш 
компаниялари, биотехнология, химия ва фармацевтика саноати соҳаларида иш 
олиб боради. 
Россия Федерациясида Индустриал паркларга тушадиган талабномаларни 
(заявка) таҳлил қилиш учун қуйидаги чекловлар белгиланган: битта резидент учун 
ажратиладиган ер майдони 0,5-5,0 гектар; резидентнинг бир гектар ер майдони 
ҳисобидан оладиган даромади 100-150 млн.рубль; бир гектар ер майдонида 
яратиладиган иш ўрни 25-75 киши: АҚШ доллари эквивалентида бир гектар ер 
майдонига тўғри келувчи йиллик даромад 1,6 – 2 млн АҚШ долларини ташкил 
этади, (доллар курси: 64 рублга 1 доллар бўлганда).
Саноат зонасининг индустриал паркдан фарқи шундаки, бу ерда илгари 
саноат ва бошқа ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритган
кейинчалик қисман ёки бутунлай фаолиятини тўхтатган, лекин ер майдони, ишлаб 
чиқариш бинолари ва маълум даражада инфратузилма элементлари сақланиб 
қолган. Бундай ҳудудларда ишлаб чиқариш зоналарини ташкил этиш кўзда 
тутилган. 
Давлат Думаси томонидан қабул қилинган № 778655-6-сонли қонунда ҳам 
саноат зоналарини комплекс ривожлантириш тартиби берилган. Ушбу тартибда 
саноат зонасини комплекс ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш 
шартлари белгилаб берилган. Саноат зонасини комплекс ривожлантиришдан 
олдин тайёрлаш жараёни давлат томонидан тартибга солинади. Зона ҳолати 
ўрганилади, кейин саноат зонасини комплекс ривожлантириш концепцияси 
ишлаб чиқилади ва уни амалга ошириш дастури ҳамда саноат зонаси ҳудудининг 
режа лойиҳаси (зона резедентларини жойлаштириш) ишлаб чиқилади ва 
тасдиқланади. Саноат зонасини ривожлантириш шартнома асосида амалга 
оширилади. Зонани ривожлантиришда қатнашувчи ҳар бир мулк эгаси маҳаллий 
бошқарув органи билан саноат зонасини ривожлантириш бўйича, ўзаро ҳуқуқ ва 
мажбуриятларни белгилаган ҳолда келишув тузади. 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3 ǀ ISSUE 1 ǀ 2022 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 

Download 76.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling