Kimdir savol berdi aytgil Muhammad Yolg’iz Sen rahimsan butgul olamda
Download 51 Kb.
|
8-март 11 синф
Kimdir savol berdi aytgil Muhammad Yolg’iz Sen rahimsan butgul olamda, Kimga ko’p yaxshilik qilay o’zing ayt, Ota-onamgani yoxud bolamga? Rasul javob qildi tingla birodar, Gapimni uch bora quloqqa olgin, Imkon topa olsang dunyoda agar Eng avval onanga yaxshilik qilgin. Bu hikoyat sharhini o’yladim uzoq Rostan ona erur qiblai olam Garchan padarimiz bo`lsada biroq Onadan tug’ilgan payg’ambarlar ham. Assalomu alaykum qalbi daryo ustozlar, aziz maktabdoshlar. Biz bugun jannatmonand So`xning nufuzli ilm maskani bo’lmish qadrdon maktabimiz sahnasida “Balli qizlar” ko’rik tanlovlarini o’tkazyapmiz. Biz va sinf qizlari o’zimizning kuch va mahoratimizni sinamoqdamiz. Bizning qizlar otalarning erkasi Bizning qizlar onalar yordamchisi Bizning qizlar lobar, chevar, Bizning qizlar mehnatsevar Har bir oilaning tinch-totuv, barqaror, xotirjam bo’lishi, farzandlarining sog’lom va barkamol bo’lishi, oilada soglom muhit, sog’lom turmush tarzining mavjudligi har jihatdan bir inson zimmasiga tushadi. Mana shunday masulyatli va va sharafli vazifani chin dildan, hech nolimay boshini mag’rur ko’tarib, hayot qiyinchiliklariga ozida kuch topib, atrofdagilariga madadkor inson bu mo’tabar onalarimiz. Ona! Naqadar buyuk zot. Faqat uning farzand uchun kechalari bedor o’tkazgan, farzand kamoli uchun yelib yugurgan, oilasining tinch yashashi uchun har ishga tayyor, atrofdagilarga beminnat mehr bergan betakror zot. Onalar o'ta mas'uliyatli shaxslar.Ular bola tarbiyasida juda muhim rol o'ynaydi, bolaning kelajakda yaxshi yoki yomon bo'lishi onaga bog'liq. Shaxsan mening hayotimda onam o'rgatgan axloqiy qadriyatlar juda katta rol o'ynaydi. Odamlar ko'pincha qariganlarida ham o'z onalarini eslaydilar. Ona jamiyat farovonligi uchun ham javobgardir. Jamiyatning kelajagi ko'p jihatdan onaning ta'limoti natijasidir. Onalar umuman oilaning hissiy tayanchidir. Oila a'zolari, albatta, onalarga o'z his-tuyg'ularini tashvishlanmasdan aytib berishlari mumkin. Odam deyarli har qanday sirini onasi bilan bo'lishishi mumkin. Buning sababi shundaki, onalar o'z oilalariga katta ishonch bildirishadi. Bundan tashqari, onalar juda kechirimli tabiatga ega. Shu sababli har qanday hatolikka yo'l qo'yilsa ham onalar bilan qo'rqmasdan bo'lishish mumkin. Ona har bir inson hayotidagi qimmatbaho toshdir. U bola uchun baxtning asosiy manbai. Albatta, uning hislari tasavvur qilish uchun juda katta. Eng muhimi, uning sevgisi asl-pokdir. O'z farzandini chin qalbidan yaxshi ko'rmaydigan onani topish, ehtimol, ehtimoldan yiroqdir. Бир кун Аллоҳ яратмиш тоғлар, Унга қўшиб мевали боғлар, Гўзалликда танхо жойларни, Яратмишдир қуёш, ойларни, Унга жаннат номин берибди, Эринмасдан юлдуз терибди. Сувларни ҳам этибди ато, Ҳаммасига қодирда Худо! Фаришталар яратибди у, Ҳар бирида бор эмиш туйғу, Гўзалликда қолишмас эмиш, Бири олтин, бирлари кумуш, Бири нурдан, бири ҳаводан, Бири сувдан, бири самодан, Яна бирин яратди Аллоҳ, Олов деган унсурдан, эй воҳ! Барин жамлаб жон ато этди, Ҳаммалари чиқишиб кетди. Фариштада нима бўлса ҳам, Зерикишга берилди барҳам. Энди тупроқ сал ҳафа эди, “Мендан ҳам жон ясагин” деди, Аллоҳ айтди “айтганинг бўлсин, Уч бўлак бер фаришта унсур” “Ҳўфп” дедида севинди тупроқ, Ясагунча тупроқ ҳам муштоқ “Куф” деганда яралди жисми, Одам дея аталди исми. Унга барча фаришталарни, Ҳар ишида саришталарни, Тиз чўкингиз дея буюрди, Итоатга юзларин бурди. Ҳамма қуллуқ қилдику, бироқ, Бир фаришта ўйланди узоқ, Деди: “ахир бу тупроқ бўлса, Мен оловман баландда турсам, Тиз чўкмайман нохақлик” деди “Тупроқларга бош эгай энди, У мендайга таъзимда бўлсин Қарорим шу шуларга кўнсин!” Аллоҳ деди: “унда мен сенга, Шайтон деган ном берай, нега, Чунки менга бўйсунмадинку, Сенга берган туйғум ҳам қайғу” Шайтон деди: “розиман унда, Кел синаймиз инсонни кунда, Ким кучлироқ гапин ўтказар, Кимдур ютар, кимдур ютқазар. Бир шартим бор, бажаргин Худо! Қиёматда қил жоним жудо, Унгача мен беллашай сенла, Наҳот кучинг етмаса менга.” Рози бўлди шартга ҳам Худо, Барчасига етказди нидо, “Қиёматда оламан жонин, Унгача ҳўп кўрсатгин боринг.” Одам Ато Аллоҳга деди: "Мен сен томон ваъдалар берди, Фақат озроқ танхоман тушун, Зерикишлар узундан узун." “Майли сенга хамроҳ яратай, Уни Момо Ҳаво деб атай. Фақат озроқ сабр қил одам, Ларзалардан тинчлансин олам” Ухлаб қолди одам ҳам тинчиб, Қовурғасин олгандай қимчиб, Чўчиб туриб кетганди бирдан. Яралибди ўзидай чиндан, Аллоҳ деди: “иккингиз энди, Яшамоқлик даврингиз келди. Қовурғангдан яратдим уни, Ожизадур билиб қўй шуни! Эҳтиёт қил, етаклаб юргин, Сен ҳамиша ёнида тургин. Хоҳлаганча жаннатимда қол. Шайтон келса деб тургин йўқол! Сўзларига тутмагин қулоқ, Унда макр ортиқча бироқ, Ўзингизни эҳтиёт қилинг, Шайтонимдан узоқроқ юринг!” “Ҳўп” дейишди иккиси шодон, Ҳеч бирлари эмасди нодон. Масрур бўлиб минг йил яшашди, Минг ёшини бирга ошашди Ейиш ҳам йўқ, туғиш ҳам харом, Кийимлар йўқ, бунда йўқ ором. Кўзлар тўйиб ҳирслар қонарди, Қайғулар йўқ, кўзлар ёнарди. Бир кун шайтон қайраб тишини Қилмоқ бўлди аста ишини, Илон бўлиб кириб жаннатга, Ҳавони ҳам солдида гапга: Мевалардан узиб есанг гар, Худодака бўласан магар Қаримайсан, ҳатто ўлмайсан, Еявергин хаста бўлмайсан.” Бунга чиндан ишонди Ҳаво, Бошига минг дард кўрди раво. Еб кўрдида, мевадан тишлаб, Одам қолди бошини муштлаб. Шайтон қаҳ-қаҳ отиб куларди, Ишонишин кўпроқ биларди. Лаънат ўқиб шайтонга одам, Қувиб солди тутганча мотам. Энди нима деймиз эгамга, Тушиб қолди Ҳаво ҳам ғамга. Қорни оғриб ҳожат қидирди, Одамга ҳам буни билдирди. Зир югуриб сўради ёрдам, Ёрдам бера оларди кимам. Бир иложи топилди шукр, Анжир баргин берди ҳоп ҳузур. Барибир ҳам боҳабар Аллоҳ Кечирмади бермади паноҳ. “Йўқол” деди, “кўринма бошқа”, Улоқтирди иккисин тошга, Бири музли ерга қулади, Бири саҳро чўлданда нари. Топушгунча минг йилча ўтди, Бир бирларин соғиниб кутди. Замин шунда қучоғин очиб, Қуёш тинмай нурларин сочиб, Раҳм қилиб Худо ҳам шунда, Хабар олиб турарди кунда. Жаннатидан бир парчасини, Сув тоғидан хўп қанчасини, Юлдузидан, ҳатто ойидан, Шаршараси яна сойидан Қуёшидан, меваларидан, Кумушидан, тўккин заридан, Уруғлару, фаришталарни, Шайтонини, ҳар хил дардларни, Ғамини еб жўнатди эгам, Сўраб турди “яна ниманг кам?” Ҳайвонлару, ҳашаротлардан, Ажина-ю, ҳар хил зотлардан Ташкил топди бу золим дунё, Яшаш энди бошланди гўё. Мана энди ғала-ғовурлар, Уруш жанжал, бошланди кунлар Яхши ёмон ажралиб қолди. Нафс берилди, инсонга бўлди. Яшаш учун кураш бошланди, Йиғламаган кўзлар ёшланди. Эссиз дейман, ўшанда агар, Шайтон мараз бўлгунга қадар Яшаш бунча қийин бўлмасди, Одам туғиб, ҳатто ўлмасди. Минг лаънатда, шайтон иблисга, Кетаверар умр ҳам қисқа. Икки марта келмайман мен ҳам, Ўлиб кетсак қилмасми алам. Download 51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling