НИСБИЙ МОЛЕКУЛЯР МАССА
57. Нисбий молекуляр масса деб нимага айтилади? 1 дона молекуланинг ҳақиқий массаси С-12 атоми ҳақиқий массасининг 1/12 қисмидан неча марта катталигини билдирувчи сон нисбий молекуляр масса дейилади. Нисбий молекуляр масса Мr ҳарфи билан белгиланади.
58. Нисбий молекуляр масса қандай ҳисоблаб топилади? Нисбий молекуляр масса бирикма таркибидаги элементлар нисбий атом массаларининг арифметик йиғиндиси орқали ҳисоблаб топилади. Агар бирикманинг формуласида индекслар иштирок этса, у ўзи турган элементнинг нисбий атом массасига кўпайтирилади. Масалан:
Мr(Na2SO4)=23·2+32+16·4=142
М О Д Д А М ИҚД О Р И
59. Модда миқдори қандай ҳарф билан ифодаланади ва бирлиги нима?
Модда миқдори ν(ню) ёки n(эн) ҳарфи билан белгила нади. Бирлиги моль.
60. Модда миқдори қандай аниқланади?
Модда миқдори модда массасини унинг нисбий молекуляр массасига бўлиш орқали аниқланади: n=m/M
61. Модда миқдори берилган моддаларнинг массаси қандай аниқланади? Модда миқдори берилган модданинг массаси қуйидагича топилади:m=n·M
62. Моляр масса нима? Моляр масса деб 1 моль модданинг оғ ирлигига айтилади. Бирлиги г/моль
63. қуйидаги моддаларнинг нисбий молекуляр массаларини аниқланг: а)Cr(OH)3, б)K3AsO4, в)Mg(ClO4)2, г)Al4(P2O7)3.
а)Mr(Cr(OH)3)=103, б)Mr(K3AsO4)=259, в)Mr(Mg(ClO4)2)=223, г)Mr(Al4(P2O7)3)=630.
64. Массаси берилган моддаларнинг миқдорини аниқланг:
а)1,2г MgO, б)51г AgNO3, в)1,6 кг Fе2(SO4)3, г)8 т Fе2О3. а)n(MgO)=0,03 м, б)n(AgNO3)=0,3 м,
в)n(Fe2(SO4)3)=4 м, г)n(Fe2O3)=5·104 м.
65. Модда миқдори берилган моддаларнинг массаларини ҳисобланг:
а)0,075 моль СаО, б)0,45 моль Cu(NO3)2, в)75 моль MgCO3. а)M(CaO)=4,2 г, б)m(Cu(NO3)2)=84,6 г, в)m(MgCO3)=6,3 кг.
Do'stlaringiz bilan baham: |