Оддий моддаларга мос келадиган элементларнинг кимёвий эквиваленти қуйидагича ҳисоблаб топилади: Э= , бу ерда А-нисбий атом масса,В-валентлик. Агар валентлик доимий бўлса, кимёвий эквивалент ҳам ўзгар мас, валентлик ўзгарувчан бўлса, эквивалент ҳам ўзгарувчан бўлади.
74. қуйидаги элементларнинг кимёвий эквивалентларини ҳисобланг:
K, Mg, Al, Si, P, S, Mn, Os.
Э(К)=39, Э(Mg)=12, Э(Al)=9, Э(Si)=7,
Э(Р-III)=10,33, Э(Р-V)=6,2 Э(S-II)=16, Э(S-IV)=8,
Э(S-VI)=5,33, Э(Mn-II)=27,5, Э(Mn-III)=18,33,
Э(Mn-IV)=13,75, Э(Mn-VI)=9,17, Э(Mn-VII)=7,857,
Э(Os-II)=95, Э(Os-IV)=47,5, Э(Os-VI)=31,67, Э(Os-VIII)=23,75.
75. Эквивалентлари берилган элементлар валентлигини аниқланг: 1)Э(N)=3,5 2)Э(В)=3,67, 3)Э(Cl)=7,1, 4)Э(Тi)=12, 5)Э(Вr)=16
1)В(N)=4 2)В(В)=3 3)В(Сl)=5 4)В(Ti)=4 5)В(Br)=5
76. Оксидларнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
Оксидларнинг кимёвий эквиваленти қуйидагича аниқланади: Э=
77. қуйидаги оксидларнинг кимёвий эквивалентларини
аниқланг. ВеО, N2O, V2O5, MnO2, Fe2O3, MoO3, Cl2O7
Э(ВеО)=12,5; Э(N2O)=22; Э(V2O5)=18,2; Э(MnO2)=21,75;
Э(Fe2O3)=26,67; Э(MoO3)=24; Э(Cl2O7)=13,1.
78. Асосларнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
Э= бу ерда n- гидроксид гуруҳ сони.
Изоҳ: Агар икки ёки уч валентли металлдан ҳосил бўлган асосда ОН гуруҳларнинг бир қисми алмашинаётган бўлса, М алмашинаётган ОН гуруҳ сонига бўлинади. Масалан, Ca(OH)2 →Са(ОН)Cl ҳолда Э=М/1. Al(OH)3 → Al(OH)2Cl Э=М/1,
Al(OH)3 → Al(OH)Cl2 Э=М/2
79. қуйидаги асосларнинг кимёвий эквивалентларини аниқланг:
NaOH, Mg(OH)2, Al(OH)3, Mn(OH)4
Э(NaOH)=40, Э1(Mg(OH)2)=58, Э2(Mg(OH)2)=29, Э1(Al(OH)3)=78, Э2(Al(OH)3)=39, Э3(Al(OH)3)=26, Э1(Mn(OH)4)=123, Э2(Mn(OH)4)=61,5 Э3(Mn(OH)4)=41, Э4(Mn(OH)4)=30,75.
80-савол: Кислоталарнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
Э= бу ерда n- Н атомлари сони. Изоҳ:агар икки ёки уч асосли кислотада водородларнинг бир қисми алмашинаётган бўлса, М алмашинаётган Н атомлари сонига бўлинади. Масалан: Н2СО3→КНСО3 ҳолда Э= Н3РО4 →КН2РО4 ҳолда Э= Н3РО4 →К2НРО4 ҳолда Э=
81. қуйидаги кислоталарнинг кимёвий эквивалентларини аниқланг:
HBr, H2CO3, H3AsO4, H4P2O7
Э(HBr)=81, Э1(H2CO3)=62, Э2(H2CO3)=31, Э1(H3AsO4)=142, Э2(H3AsO4)=71, Э3(H3AsO4)= 47,3, Э1(H4P2O7)=178 Э2(H4P2O7)=89 , Э3(H4P2O7)=59,3 Э4(H4P2O7)=44,5.
82. Тузларнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
Э= бу ерда n металл индекси, m-валентлиги.
83. қуйидаги тузларнинг кимёвий эквивалентларини аниқланг.
KNO3, MgBr2, FeCl3, Na2SO4, CaSO4, Al2S3, Li3PO4, Cu3(PO4)2, CrPO4
Э(KNO3)=101, Э(MgBr2)=92, Э(FeCl3)=54,17,
Э(Na2SO4)=71, Э(CaSO4)=68 Э(Al2S3)=25,
Э(Li3PO4)=38,67, Э(Cu3(PO4)2)=63,67, Э(CrPO4)=49.
84. Эквивалентлар қонунининг математик ифодаси қандай кўринишда?
= , бу ерда m1 ва m2 лар 1- ва 2-моддаларнинг массалари, Э1 ва Э2 уларнинг кимёвий эквивалентлари.
85. 1 г металл 1 г олтингугурт билан бирика олади. Шу металлни аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ, Э(Ме)=16. Бундан А=Э·В формулага асосан металлни аниқлаймиз:
А1=16, А2=32, А3=48, А4=64, А5=80, А6=96. Олинган қийматлардан фақат А3(Ti) ва А6(Mo)лар жавоб бўла олади.
86. 0,6 г магний 4 г галоген билан бирика олади. Шу галогенни аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ Э(галоген)=80. Бундан А=Э·В формулага кўра, А=80. Бу бром Br.
87. 2,8 г металл 0,56 л водородни сиқиб чиқара олади. Металлни аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ Э(Ме)=56. Бундан А=Э·В формулага кўра, А1=56, А2=112, А3=168.
Олинган қийматлардан фақат А2(Сd) жавоб бўла олади. Изоҳ: бу ерда ЭV(Н2)=11,2 л.
88. 23,544 г металл 4,032 л кислород билан қолдиқсиз бирикади. Металл-?
Эквивалентлар қонунига мувофиқ: Э(Ме)=32,7. Бундан А=Э·В формулага кўра: А1=32,7, А2=65,4, А3=98,1. Булардан фақат А2(Zn) жавоб бўла олади. Изоҳ: бу ерда ЭV(О2)=5,6л.
89. Алюминийнинг галогенли бирикмасида 6,62 % алюминий бор. Шу бирикма кимёвий формуласини аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ: Э(галоген)=127. Бу йод J2 ҳисобланади. Бирикма формуласи AlJ3.
90. Оксид таркибида 83,94 % металл бор. Оксид формуласини аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ Э(Ме)=41,81. Бундан А=Э·В формулага кўра: А1=41,81, А2=83,62, А3=125,43, А4=167,24, А5=209. Булардан А5(Bi) жавоб бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |