Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet12/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯ ТУРЛАРИ


102. Кимёвий реакция қандай турларга бўлинади?
Кимёвий реакциялар уларда иштирок этаётган молекулалар сонига кўра қуйидаги турларга бўлинади: бирикиш,ажралиш, ўрин олиш, алмашиниш.
103. Бирикиш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Бир неча модда ўзаро бирикиб битта мураккаб модда ҳосил қилишига бирикиш реакцияси деб айтилади. Бирикиш реакцияси қуйидаги йўналишларда содир


бўлиши мумкин:
а)оддий+оддий=мураккаб, масалан: S+O2=SO2.
б)мураккаб+оддий=мураккаб, масалан: 2SO2+O2=2SO3.
в)мураккаб+мураккаб=мураккаб, мас: Н2О+SO3=H2SO4.
104. Ажралиш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Битта мураккаб модда парчаланиб бир неча модда ҳосил қилишига ажралиш реакцияси деб аталади. Ажралиш реакцияси қуйидаги йўналишлар бўйича содир бўлиши мумкин: а)мураккаб=оддий+оддий, масалан: 2NO=N2+O2. б)мураккаб=мураккаб+оддий, масалан: 2H2O2=2H2O+O2. в)мураккаб=мураккаб+мураккаб, мас: Н2СО32О+СО2.


105. Ўрин олиш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Оддий ва мураккаб моддалар ўртасидаги реакцияда оддий модда мураккаб моддадаги атомлардан бирининг ўрнини олишига ўрин олиш реакцияси деб айтилади. қуйидаги реакциялар ўрин олишга мисол бўла олади:


a)Fe+CuSO4=FeSO4+Cu, б)8Al+3Fe3O4=4Al2O3+9Fe.
106. Алмашиниш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Иккита мураккаб модда таъсирлашиб ўзаро таркибий қисмини алмаштиришига алмашиниш реакцияси деб аталади. Алмашиниш реакциясига мисоллар:


a)Cu(NO3)2+2KOH=Cu(OH)2+2KNO3
б)2K3PO4+3CaCl2=Ca3(PO4)2+6KCl.
107. Битта реакция турли шароитларда кимёвий реакцияларнинг ҳар хил турларига мансуб бўла оладими? Асосли жавоб беринг.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling