Кимё фанидан абитуриентлар


Суюқ ҳаводан дастлаб азот буғланади. Кислород суюқ ҳолида ажратиб олинади


Download 2.95 Mb.
bet14/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Суюқ ҳаводан дастлаб азот буғланади. Кислород суюқ ҳолида ажратиб олинади.


116. Кислород қандай биологик аҳамиятга эга?
Кислород биологик жиҳатдан энг муҳим модда ҳисобланади. У нафас олишга ва ёнишга ёрдам еради.
117. Лабораторияда олинган кислород қандай йиғилади?
Лабораторияда олинган кислород икки хил усулда йиғилиши мумкин. 1)Сувда кам эришига асосланиб сув устида йиғилади. 2) Ҳаводан оғ ирлигини ҳисобга олиб тўғри турган идишда ҳавони сиқиб чиқариш йўли билан йиғилади.
118. Кислород қандай сақланади? Бу нимага асосланган?
Кислород суюлтирилган ҳолда Дьюар идишларида сақланади. Дьюар идиши қўш деворли бўлиб, унинг деворлари орасидаги ҳавоси сўриб олинган. Натижада бу идиш ташқаридан деярли иссиқлик алмашинмайди.
119. Кислород қандай физик хоссаларга эга?
Кислород - рангсиз, ҳидсиз, мазасиз, сувда кам эрийди. У ҳаводан бироз оғ ирроқ газ. ~183oC да суюқликка айланади, ~218oC да қотади.
120. Кислород қандай кимёвий хоссаларга эга?
Кислород нисбий электроманфийлиги жиҳатидан фақат фтордан кейин туради. Лекин молекуласи кучли боғ ланишга эгалиги туфайли оддий шароитда анча инерт модда ҳисобланади.
121. қайси моддалар кислород билан оддий шароитда таъсирлашади?
қуйидаги реакциялар кислород иштирокида оддий шароитда содир бўлади:
2Са+O2=2CaO; 2NO+O2=2NO2 O2+2F2=2OF2
122. қайси моддалар кислород билан қиздирилганда таъсирлашади?
қуйидаги реакциялар кислород иштирокида юқори ҳароратда содир бўлади:
С+O2=CO2 S+O2=SO2 3Fe+2O2=Fe3O4
123. Ёниш деб нимага айтилади?
Оддий ва мураккаб моддаларнинг кислород билан ўзаро таъсирлашуви ёниш деб аталади. Ёниш иссиқдик ва ёруғлик чиқиши билан содир бўлади.
124. Моддаларнинг кислородда ва ҳавода ёниши ўртасида қандай фарў бор?

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling