Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet1/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism


кимё фанидан абитуриентлар
учун айрим назарий маълумотлар



2008-йил


К И М Ё Н И Н Г А С О С И Й
Т У Ш У Н Ч А Л А Р И.
1. Кимё фани нимани ўрганади?
-Кимё фани моддалар, уларнинг таркиби ва хоссалари,олиниши ҳамда ишлатилишини ўрганади.
2. Модда нима?
-Жисмни ташкил этган нарса модда дейилади. Яъни модда «Жисмни нима ташкил этган?» деган саволга жавоб бўладиган тушунчадир.
3. Жисмларга мисоллар келтиринг.
-Жисмларга стакан, мих, термометр, қошиқ, ручка, калит, муз кабилар мисол бўла олади. Битта жисм бир неча хил моддадан ясалган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, темир қошиқ, алюминий қошиқ, ёғоч қошиқ. Аксинча, битта моддадан бир неча хил жисм ясалган бўлиши ҳам мумкин. Масалан: темир қошиқ,темир мих, темир калит.
4. Моддаларга мисол келтиринг.
-Моддаларга темир, мис, алюминий, симоб, сув, глюкоза, карбонат ангидрид кабилар мисол бўла олади.
5. Тоза модда нима?
-Физик хоссалари ўзгармайдиган модда тоза модда дейилади.
6. Физик ҳодисалар деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.
Физик ҳодисалар деб моддаларнинг таркиби ва хоссаси сақланиши билан содир бўладиган ҳодисаларга айтилади. Бунда модданинг шакли ва агрегат ҳолати ўзгариши мумкин. Физик ҳодисаларга сув қайнаши,музлаши, муз эриши, йоднинг сублиматланиши, туман тушиши киради.
7. Кимёвий ҳодисалар деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.
Моддаларнинг таркиби ва хоссаси ўзгариши билан борадиган ҳодисалар кимёвий ҳодисалар деб аталади. Кимёвий ҳодисаларга кўмир ёниши, темирнинг занглаши,шиша пишириш, гўнг чириши, сут ачиши, тухум айниши, баъзи моддаларнинг бижғиши киради.
8. Кимёвий ҳодисалар содир бўлишида қандай аломатлар кузатилади?
Кимёвий ҳодисалар содир бўлишида қуйидаги аломатлар кузатилади: ранг ва ҳид ўзгариши, чўкма тушиши, газ ажралиши, кўп миқдорда иссиқлик чиқиши.
9. Атом нима?
Модданинг кимёвий бўлинмас энг кичик заррачаси атом деб аталади. Атом физик усулда бўлиниши мумкин.
10. Молекула нима?
Модданинг хоссаларини ўзида сақлаган энг кичик заррача молекула дейилади. Молекула атомлардан иборат бўлади. Молекула бир атомли ёки кўп атомли бўлиши мумкин.
11. Нима учун молекуляр тузилишли моддалар осон суюқланади ва буғланади?

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling