Т Е Р М О К И М Ё
135. Ёниш билан секин оксидланишнинг фарқи нимада? Ёниш иссиқлик ва ёруғлик чиқиши билан тез содир бўлади, секин оксидланиш эса бу аломатларсиз узоқ вақт содир бўлади.
136. Нима учун баъзи жисмлар ўз-ўзидан алангаланади? Агар секин оксидланиш пайтида ажраладиган иссиқлик ташқарига чиқиб кетмаса, жисм алангаланиш ҳарора тига қадар қизиб кетиши мумкин. Масалан, гўнгнинг чириши пайтида ёнғин содир бўлиши мумкин.
137. Экзотермик реакциялар деб нимага айтилади? Иссиқлик ажралиши билан борадиган кимёвий жараёнлар экзотермик реакциялар деб аталади.
138. Эндотермик реакциялар деб нимага айтилади? Иссиқлик ютилиши билан борадиган кимёвий жараёнлар эндотермик реакциялар деб аталади.
139. Термокимёвий тенгламалар деб нимага айтилади?
Кимёвий жараёнларда ажраладиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдори, яъни иссиқлик эффекти кўрсатилган реакциялар термокимёвий тенглама деб аталади
140. Модданинг ҳосил бўлиши иссиқлиги нима?
Оддий моддалардан 1 моль мураккаб модда ҳосил бўли шида ажраладиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдори ҳосил бўлиш иссиқлиги дейилади.
141. Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти қандай ҳисоблаб топилади?
Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти қуйидагича ҳисоблаб топилади:
ΔН=ΣНщ.б.(мащс)-ΣНщ.б.(бошл.мод.)
142. қуйидаги реакция бўйича 30,4 г CS2 ёнганда қанча
иссиқлик ажралади? CS2+O2→CO2+SO2+1075 кЖ/моль
Реакция тенгламасига кўра:
76 г CS2 ёнганда 1075 кЖ иссиқлик ажралади,
30,4 г-------------х--------------------- х=430 кЖ.
143. 5·1022 та олтингугурт атоми ёнганда 25 кЖ иссиқлик ажралади. Олтингугурт ёнишининг термокимёвий тенгламасини тузинг.
5·1022 та S атоми ёнганда 25 кЖ иссиқлик ажралса,
6·1023 та -----------------------х------------- х=300 кЖ.
Шунга кўра: S+O2=SO2+300 кЖ/моль
Do'stlaringiz bilan baham: |