Эритманинг титри деб 1 мл эритма таркибидаги эриган модданинг массасига айтилади.
228. Моляр ва нормал концентрациялар орасида қандай муносабат бор?
Моляр ва нормал концентрациялар орасида қуйидагича муносабат мавжуд: 1)бир асосли кислоталар ва ишқорлар учун: СМ=СН. 2)икки асосли кислота ва Ме(ОН)2 асослар учун:2СМ=СН, яъни 1 молярли эритма
2 нормалли бўлади. 3)уч асосли кислоталар учун: 3СМ=СН. Яъни 1 молярли эритма 3 нормалли
ҳисобланади.
229. Моляр концентрация ва эритманинг титри орасида қандай муносабат бор?
Эритманинг моляр концентрацияси ва титри орасида қуйидагича муносабат бор:
1000 мл эритмада СМ моль эриган модда бор
1 мл-------------------х---------------- х·М=Т
К Р И С Т А Л Л Г И Д Р А Т Л А Р.
230. Кристаллгидратлар нима?
Кристаллгидратлар деб таркибида бир неча молекула сув тутган тузларга айтилади. Масалан:CuSO4·5H2O
231. Кристаллизацион сувнинг масса улуши қандай аниқланади?
Кристаллизацион сувнинг масса улушини аниқлаш учун сув массаси кристаллгидратнинг нисбий молекуляр массасига бўлинади:
ω= Масалан MgSO4·7H2O даги сувнинг масса улуши 126:246·100=51,22%.
232. Кристаллизацион сув миқдори (n) қандай топилади?
а)кристаллизацион сувнинг масса улуши(а %) берилган ҳолда сув миқдори(n) қуйидагича аниқланади:
МТУЗ ----(100-а)% ни ташкил этади
х-----------а % х=mСУВ mСУВ:18=n.
Масалан MgSO4·nH2O даги сувнинг масса улуши 51,22% га тенг. n ни аниқланг.
Ечиш: 120 г туз ----(100-51,22)% ни ташкил этади,
Х г-----------51,22 %---------- х=126 126:18=7
б)тузнинг масса улуши(b %) берилганда:
МТУЗ ------ b %ни ташкил этади
Х---------(100-b)% х= mСУВ mСУВ:18=n
Масалан MgSO4·nH2O даги тузнинг масса улуши 48,78 % га тенг. n ни аниқланг.
Ечиш: 120 туз ----48,78 % ни ташкил этади,
Х----------(100-48,78)%--- х=126 126:18=7.
233. Сувда кристаллгидрат эритилганда ҳосил бўлган эритма концентрацияси
Do'stlaringiz bilan baham: |