Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet26/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

О К С И Д Л А Р

247. Оксидлар қандай агрегат ҳолатларда учрайди? Мисол келтиринг. Оксидлар барча агрегат ҳолатларда учрайди. Масалан: CO, CO2, NO, NO2-газсимон, Н2О-суюқ, Р2О5, Fе2О3- қаттиқ агрегат ҳолатда.


248. Оксидлар қандай туркумланади? Оксидлар қуйидагича туркумланади: асосли, кислотали, амфотер, нейтрал,
пероксид.
249. Асосли оксидларга мисол келтиринг. Асосли оксидларга қуйидагилар мисол бўла олади:K2O, Na2O,CaO,MgO,CuO,
Li2O,BaO,FeO,CrO.
250. Кислотали оксидларга мисол келтиринг. Кислотали оксидларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:CO2,SO2,SO3,NO2,N2O3,N2O5, P2O5, CrO3,Mn2O7.
251. Амфотер оксидларга мисол келтиринг.
Амфотер оксидларга мисоллар: BeO, ZnO, Al2O3, Cr2O3, PbO, Fe2O3,MnO.
252. Нейтрал оксидларга мисол келтиринг.
Нейтрал оксидларга мисоллар: N2O, NO, CO, SiO. Нейтрал оксидлар шунингдек, индифферент, бетараф,бефарў, туз ҳосил қилмайдиган оксидлар деган номлар билан ҳам аталади.
253. Пероксидларга мисол келтиринг.
Пероксидларга мисоллар: H2O2, Na2O2, BaO2,CaO2. Улар таркибида пероксо гуруҳ - О-О- тутганлиги билан тавсифланади.
254. Асосли ва амфотер оксидлар қандай номланади?
Асосли ва амфотер оксидлар уларни ҳосил қилган металл номидан сўнг оксид сўзини айтиш билан номланади. Масалан, MgO-магний оксид. Агар металл ўзгарувчан валентлик намоён этса, металл номидан кейин унинг валентлиги айтилади. Масалан, FеО-темир(II) оксид, Cu2O- мис(I) оксид, Cr2O3-хром(III)оксид, FеО3 темир(VI) оксид.
255. Кислотали оксидлар қандай номланади?
Кислотали оксидлар асосли ва амфотер оксидлар каби номланади. Масалан, SO2- олтингугурт(IV) оксид,SO3 олтингугурт(VI) оксид,P2O5-фосфор(V) оксид,CrO3-хром (VI) оксид,CO2-углерод(IV) оксид. Ундан ташқари кислотали оксидлар ангидридлар ҳам деб аталади. Масалан, СО2-карбонат ангидрид, Р2О5-фосфат ангидрид.
256. Асосли оксидлар қандай олинади?
Асосли оксидлар металларнинг кислород билан ўзаро таъсирлашувидан олинади. Масалан: 2Cu+O2=2CuO.
257. Асосли оксидлар қандай кимёвий реакцияларга киришади?
Асосли оксидлар учун қуйидаги реакциялар хос: a)кислотали оксидлар билан а) бирикиш:
К2О+CO2=K2CO3, Na2O+SO3=Na2SO4.
б) кислоталар билан алмашиниш: СaO+2HNO3=Ca(NO3)2+H2O Fe2O3+6HCl=2FeCl3+3H2O
В )сув билан бирикиш: K2O+H2O=2KOH.
258. Кислотали оксидлар қандай реакцияларга киришади?
а) Кислотали оксидлар учун қуйидаги реакциялар хос: а)сув билан бирикиш:
H2O+SO3=H2SO4.
б) асослар билан алмашиниш: 6KOH+P2O5=2K3PO4+3H2O
в асосли оксидлар билан бирикиш: СаО+CO2=CaCO3.
259. Амфотер сўзи нимани билдиради?
«Амфотер» сўзи иккиёқлама деган маънони билдиради. Яъни амфотер моддалар
икки хил хоссани намоён этади.
260. Амфотер оксидлар қандай хоссаларни намоён этади?
а)амфотер оксидлар ишқорлар билан таъсирлашади: 2КОН+Al2O3=2KAlO2+H2O
б)амфотер оксидлар кислоталар билан таъсирлашади: Al2O3+6HCl=2AlCl3+3H2O



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling