Кимё фанидан абитуриентлар


қоидасидан келиб чиқадиган хулосалар орбиталларнинг электронлар билан тўлиш тартибини белгилаб беради


Download 2.95 Mb.
bet34/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

қоидасидан келиб чиқадиган хулосалар орбиталларнинг электронлар билан тўлиш тартибини белгилаб беради.


359. Хунд қоидаси қандай ифодаланади? Хунд қоидаси: Кўп электронли атомларда электронлар ячейкаларга
жойлашаётганда ўз спинларини параллел йўналтириб, спинлар йиғиндисини максимал бўлишига интилади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики,поғ оначада бўш катакча турганда жуфт электрон жойлаш тириш мумкин эмас.
360. Паули принципи қандай ифодаланади? Паули принципи: атомда тўрттала квант сони бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ электрон бўлиши мумкин эмас. Яъни битта катакчага иккита бир хил электрон жойлаштириш мумкин эмас. Улар энг камида спинлари билан фарў қилади.
361. Д.И.Менделеев қайси элементларни олдиндан башорат этган? Д.И.Менделеев галлий, германий ва скандийларнинг борлиги тўғрисида олдиндан башорат этган. Уларни тегишли равишда экабор, экасилиций ва экаалюминий
деб атаган.
К И М Ё В И Й Б О ҒЛ А Р
362. Кимёвий боғ лар қандай табиатга эга? Улар қандай юзага келади?Кимёвий боғ лар электр табиатига эга. Улар электронлар жуфти воситасида юзага келади. Битта электрон жуфт бир валентли боғ орқали, иккита электрон жуфт ки боғ (қўшбоғ ) орқали, учта электрон жуфт учбоғ орқали ифодаланади:
А:В→А~B; A::В→А=В; A B→A≡B
363. қутбсиз ковалент боғ деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. Иккита бир хил металлмас атомлари ёки нисбий электроманфийликлари тенг бўлган икки хил металлмас атомлари ўртасидаги кимёвий боғ ланиш қутбсиз
ковалент боғ ланиш деб аталади. Масалан: Н-Н, О-О, С-С, /-/, N-N, Cl-Cl, Br-Br, J-J, Р-Н, N-Cl.
364. қутбли ковалент боғ деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. Нисбий электроманфийликлари бироз фарў қиладиган икки хил металлмас атомлари ўртасидаги кимёвий боғ қутбли ковалент боғ деб аталади.
Масалан: Н-О, Н-С, H-Cl, H-F, H-N, N-O, C-Cl, H-S. Шунингдек, баъзи кам фаол металлар ва металлмаслар ўртасидаги боғ ҳам қутбли ковалент боғ саналади. Масалан: Cu-O, Al-S.
365. Ионли боғ деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. Ионларнинг электростатик таъсирлашуви ҳисобига юзага келадиган боғ ионли боғ деб аталади. Ионли боғ фаол металлар ва металлмаслар ўртасида юзага
келади.Масалан:Li-O, Na-F, K-H, Ca-Cl.
367. Водород боғ қайси моддаларда юзага келади? водород боғ водород атомлари ва кучли электроманфий элементлар (О, /, N) орасида юзага келади. Водород боғ қуйидаги моддаларда учрайди: сув, Н/, NH3,
спиртлар,карбон кислоталар, аминлар, аимнокислоталар, оқсиллар, нуклеин кислоталар, полисахаридлар.
368. Донор-акцептор боғ қайси моддаларда юзага келади? Донор-акцептор боғ иштирок этадиган моддаларга мисоллар: СО, N2O5, HNO3, NH4+ бирикмалари, гидроксоний иони H3O+, комплекс бирикмалар. Донор-акцептор
боғ бир элементнинг бўш энергетик поғ оначаси ва бошқа бир элементнинг тақсимланмаган(бўш) электрон жуфти орасида юзага келади.
369. Сигма боғ қандай юзага келади? Сигма боғ орбиталларнинг ядроларни туташтирувчи ўқ устида бир-бирини қоплаши натижасида юзага келади.
370. Пи-боғ қандай юзага келади? Пи - боғ орбиталларнинг ядроларни туташтирувчи ўқдан ташқарида бир-бирини қоплаши натижасида юзага келади.
371. Молекулалардаги сигма ва пи боғ лар сони қандай аниқланади? Ҳар қандай ики атом орасидаги одинар(бир валентли) боғ сигма боғ саналади. қўшбоғ (икки валентли боғ )нинг биттаси сигма, биттаси пи боғ саналади. Учбоғ нинг бит таси сигма, иккитаси пи боғ саналади. Масалан, ушбу молекулада
Н-О-C ≡ N 3 та сигма ва 2 та пи боғ бор.



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling