Кимё фанидан абитуриентлар


Я Д Р О Р Е А К Ц И Я Л А Р


Download 2.95 Mb.
bet31/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Я Д Р О Р Е А К Ц И Я Л А Р
313. Радиоактивлик нима?
Баъзи элементларнинг нур чиқариб ўзидан-ўзи парчаланишига радиоактивлик деб аталади.
314. α-нурлар нимани билдиради?
α-нурлар гелий атомини билдиради: α
315. β-нурлар нимани билдиради?
β-нурлар электронларни билдиради: β
316. Э.Резерфорд атомнинг қандай моделини таклиф этди?
Э.Резерфорд атомнинг планетар моделини таклиф этди. Яъни,қуёш атрофида планеталар айланганидек, ядро атрофида электронлар айланади.
317. Ядро реакциялар қандай содир бўлади? Ядро реакциялари атом ядролари ўзгариши билан содир бўлади. Бунда атом бошқа бир атомга ёки элементга айланиши мумкин.
318. Ядро реакцияларда қандай заррачалар иштирок этади? Ядро реакцияларида қуйидаги заррачалар иштирок этади: α,β+-,р,n. α-заррача гелий атомига жавоб беради, β- заррача электронни билдиради. β+-заррача позитрон
деб аталади.
319. қандай заррачалар иштирокидаги реакцияларда ядро заряди ўзгаради?
Нейтрондан бошқа барча заррачалар иштирок этган ядро реакцияларида элементнинг ядро заряди ўзгаради.
320. қандай заррачалар иштирокидаги реакцияларда ядро заряди ўзгармайди?
Нейтрон иштирок этган ядро реакцияларида элементнинг ядро заряди ўзгармайди.
321 қандай заррачалар иштирокидаги реакцияларда атом массаси ўзгаради?
Протон, нейтрон ва альфа заррача иштирок этган ядро реакцияларида атом массаси ўзгаради.
322. қандай заррачалар иштирокидаги реакцияларда атоммассаси ўзгармайди?
Электрон ва позитрон иштирок этган ядро реакцияларида атом массаси ўзгармайди.
323. Схематик равишда ядрога α-заррача бирикишини кўрсатинг.
Э + α→ Э
324. Схематик равишда ядродан α-заррача ажралишини кўрсатинг.
Э → α + Э
325. Схематик равишда ядрога β--заррача бирикишини кўрсатинг.
Э + β→ Э
326. Схематик равишда ядродан β--заррача ажралишини
Э → β + Э
327. Схематик равишда ядрога β+-заррача бирикишини кўрсатинг.
Э + β+→ Э
328. Схематик равишда ядродан β+-заррача ажралишини кўрсатинг.
Э → β+ + Э
329. Схематик равишда ядрога протон бирикишини кўрсатинг.
Э + р→ Э
330. Схематик равишда ядродан протон ажралишини кўрсатинг.
Э → р + Э
331. Схематик равишда ядрога нейтрон бирикишини кўрсатинг.
Э + n→ Э
332. Схематик равишда ядродан нейтрон ажралишини кўрсатинг.
Э → n + Э

333. Схематик равишда ядродан 4 та α, 2 та β- заррача ажралишини кўрсатинг.


Э →4α +2β + Э
334. Нима учун айрим атом ядролари ўз-ўзидан емирилади? Агар ядродаги нейтронлар сонининг протон сонига нисбати 1,5 дан катта бўлса, бундай ядролар ўзидан-ўзи емирилиш хусусиятига эга бўлади.
335. қуйидаги тушунчалар нимани билидиради: қамраб олиш, ядрога қулаш, емирилиш, отилиб чиқиш?
қамраб олиш ва ядрога қулаш тушунчалари заррачаларнинг ядрога бирикишини, емирилиш ва отилиб чиқиш тушунчалари эса ядродан заррачалар ажралиб чиқишини англатади.



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling