Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet39/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Хлорнинг белгиси Cl, формуласи Cl2, молекула тузилиши Cl-Cl, тартиб рақами 17, нисбий атом массаси 35,5, нисбий молекуляр массаси 71, валентлиги 1,3,5,7, оксидланиш даражалари -1,+1,+3,+5,+7, даврий жадвалда 3 давр, VIIA гуруҳда
жойлашган. Изотоплари Cl-35, Cl-37. Электрон конфигурацияси 1s22s22p63s23p5.
431. Хлор иштирокидаги бирикиш реакцияларига мисол келтиринг. Хлор қуйидаги элементлар билан бирикади:
H2+Cl2=2HCl; 2Na+Cl2=2NaCl; Ca+Cl2=CaCl2;
2Al+3Cl2=2AlCl3; C+2Cl2=CCl4; 2P+5Cl2=2PCl5.
432. Хлор иштирокидаги ўрин олиш реакцияларига мисол келтиринг. Хлор иштирокидаги ўрин олиш реакцияларига мисол: 2H2O+2Cl2=4HCl+O2. 2KBr+Cl2=2KCl+Br2.
433. Хлор иштирокидаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларига мисол келтиринг.
Cl2+2KOH(сову=)=KCl+KClO+H2O 3Cl2+6KOH(қайноқ)=5KCl+KClO3+3H2O
434. Хлорли оҳак нима? У қандай хусусиятга эга? Хлорли оҳак қуйидаги формулага эга: Ca(OCl)2. У атомар кислород ҳосил қилиб парчалангани учун оқартирувчи хусусиятга эга: Ca(OCl)2+H2O=Ca(OH)2+2HClO HClO=HCl+O
435. Водород хлорид лабораторияда қандай олинади? Водород хлорид лабораторияда қуйидагича олинади: NaCl(кр)+H2SO4(конц)=NaHSO4+HCl↑.
436. Водород хлорид саноатда қандай олинади? Водород хлорид саноатда элементлардани синтез қилиб олинади: H2+Cl2=2HCl
437. Водород хлорид қандай реакцияларга киришади? 2HCl=H2+Cl2; 4HCl+O2=2H2O+2Cl2.
438. «Оловсиз тутун» нима? Ичига икки хил газ - HCl ва NH3 тўлдирилган идишлар оғ зи бир-бирига тўғриланса, газлар бирикиши натижасида оқ тутун - аммоний хлорид кристаллари ҳосил бўлади: NH3+HCl=NH4Cl.
439. Хлорид кислота иштирокида ўрин олиш реакцияларига мисол келтиринг.
2Na+2HCl=2NaCl+H2; Mg+2HCl=MgCl2+H2; 2Al+6HCl=2AlCl3+3H2.
440. Хлорид кислота иштирокида алмашиниш реакцияларига мисол келтиринг.
Na2O+2HCl=2NaCl+H2O; MgO+2HCl=MgCl2+H2O; Al2O3+6HCl=2AlCl3+3H2O.
441. Хлорид кислота иштирокида нейтралланиш реакцияларига мисол келтиринг.
NaOH+HCl=NaCl+H2O; Mg(OH)2+2HCl=MgCl2+2H2O; Al(OH)3+3HCl=AlCl3+3H2O.
442. Хлорид кислота тузлари қаерларда ишлатилади? NaCl- ош тузи истеъмол учун, саноатда водород ва хлор олиш мақсадида, тиббиётда физиологик эрима сифатида, KCl-қишлоқ хыжалигида калийли ўғит сифатида, СаСl2-газларни қуритишда ва тиббиётда, ZnCl2 эритмаси металларни кавшарлашда, ёғочни чиришдан сақлашда шимдириш мақсадида, AlCl3- органик реакцияларда катализатор сифатида, HgCl2-дезинфекцияловчи восита сифатида, уруғларни дорилашда, терини ошлашда.
443. Галогенид-ионлар сифат жиҳатдан қандай аниқланади?

Галогенид-ионларни сифат жиҳатдан аниқлаш учун реактив сифатида Ag+ ионидан фойдаланилади:


Ag++Cl-=AgCl↓(оқ) Ag++Br-=AgBr↓(сарғиш) Ag++J-=AgJ↓(сариқ).
444. Хлорнинг кислородли бирикмалари қандай олинади?
Хлор кислород билан бевосита реакцияга киришмайди. унинг кислородли бирикмалари бошқа усуллар билан oлинади: HgO+Cl2=Hg+Cl2O. (ЮҚорида хлорнинг ишқор эритмалари билан турли ҳароратларда таъсирлашуви ҳам келтирилган).
445. Хлор қандай кислоталар ҳосил қилади?
Хлор битта кислородсиз ва тўрт хил кислородли кислоталар ҳосил қилади: HCl – хлорид, HСlO - гипохлорит,
HСlO2 - хлорит, HСlO3 - хлорат, HСlO4 - перхлорат.
446. Хлорнинг кислородли бирикмалари қаерларда ишлатилади?
Хлорнинг кислородли бирикмаларидан KСlО3 -бертоле тузи деб аталади. У гугурт тайёрлашда ишлатилади. Mg(ClO3)2 - ғўзани дефолиация қилишда ишлатилади.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling