Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet38/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Г А Л О Г Е Н Л А Р.
416. Галогенлар даврий жадвалда қандай ўрин эгаллайди? Галогенлар даврий жадвалда VIIA гуруҳда жойлашган.
417. Галогенларга қайси элементлар киради? Галогенларга фтор /, хлор Сl, бром Вr, йод J киради.
418. «Галоген» сўзи нима маънони англатади? «Галоген» сўзи лотинчадан таржима қилинганда «туз туғдирувчи» деган маънони англатади.
419. Галогенларнинг ташқи қобиғи қандай кўринишда? Галогенларнинг ташқи қобиғи ns2np5 кўринишда?
420. Нима учун галогенлар кучли оксидловчи моддалар ҳисобланади? Галогенлар атомлари кичик радиусларга эга. Ташқи қобиғи тўлиши учун 1 та электрон етишмайди. Шунинг учун уларда ташқи қобиғини тўлдиришга мойилликлари жуда кучли.
421. Бирикмаларда галогенлар қандай оксидланиш даражаларини намоён этади? Бирикмаларда фтор -1, қолган галогенлар -1, +1, +3, +5, +7 оксидланиш даражаларини намоён этади. Уларга тегишлича НГал, НГалО, НГалО2, НГалО3, НГалО4 бирикмалар мисол бўла олади.
422. Бирикмаларда галогенлар қандай валентликларга эга бўлади? Нима учун? Бирикмаларда фтор ўзгармас I, қолган галогенлар I, III, V, VII валентликларни намоён этади.
423. Галогенлар молекулаларининг боғ энергияси қанақа? Галогенлар молекулаларининг боғ ланиш энергиялари водород, кислород ва азот молекулалариникига қараганда анча кам. Шунинг учун уларнинг Н22, N2 ларга нисбатан реакцияга мойиллиги кучли.
424. Галогенларнинг физик хоссалари фтордан йодга томон қандай ўзгаради? Фтордан йодга томон галогенларнинг суюқланиш ва қайнаш ҳароратлари ортиб боради. Ранглари тўқ лашади: фтор оч яшил, хлор сарғиш-яшил, бром қўнғир , йод бинафша рангли ҳисобланади.
425. Галогенларнинг бир-бирини бирикмалардан сиқиб чиқариш тартиби қанақа? Галогенлар бир-бирини қуйидаги тартибда бирикмалар дан сиқиб чиқаради: /→ Cl →Br →J. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин: 2NaBr+Cl2=2NaCl+Br2, 2NaJ+Br2=2NaBr+J2. 2NaCl+Br2=бормайди 2NaBr+J2=бормайди.
426. Табиатда галогенлар қаерда ва қандай кўринишларда, қанча миқдорда учрайди? Галогенлар ҳавода учрамайди. Асосан ер қобиғида ва денгиз сувларида мавжуд. Галогенлар табиатда эркин кўринишда учрамайди, фақат бирикма ҳолида учрайди. Асосий бирикмаларига мисоллар:NaCl-ош тузи, тоштуз, галит, KCl·NaCl-сильвинит, KCl·MgCl2-карналлит, Na3AlF6-криолит. Галогенларнинг табиатдаги миқдорларининг таққоси қуйидагича: Cl >/ >Br> J.
427. Галогенлар лабораторияда қандай олинади? Галогенлар лабораторияда қуйидагича олинади: a)16HCl+2KMnO4=2KCl+2MnCl2+5Cl2+8H2O
4HCl+MnO2=MnCl2+Cl2+2H2O 14HCl+K2Cr2O7=2KCl+2CrCl3+3Cl2+7H2O б)10HBr+2KMnO4+3H2SO4=K2SO4+2MnSO4+5Br2+8H2O
428. Галогенлар саноатда қандай олинади? Галогенлар саноатда тузлари суюқланмаси ёки эритмасини электролиз қилиб олинади: 2NaCl=2Na+Cl2. 2NaCl+2H2O=2NaOH+H2+Cl2.
429. Галогенлар қаерларда, қайси мақсадларда ишлатилади? Галогенларнинг ишлатилишига мисоллар: 1)фтор чидамли полимер моддалар ишлаб чиқаришда, қишлоқ хыжалиги зараркунандаларига қарши курашда, 2)хлор ичимлик сувини хлорлашда, бўёқлар тайёрлаш да, эритувчилар олишда, синтетик толалар олишда, газламаларни оқартиришда, ўсимликларни ҳимоя қилишда 3)бром фотопластинка ва фотоплёнкалар ишлаб чиқаришда, тиббий препарат сифатида; 4)йод ош тузини йодлашда, яраланган жойларни дезинфекциялашда, қон тўхтатувчи сифатида ишлатилади.
430. Хлорга умумий тавсиф беринг.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling