Кимё фанидан абитуриентлар


ЭЛЕКТРОЛИТИК ДИССОЦИЛАНИШ НАЗАРИЯСИ


Download 2.95 Mb.
bet40/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

ЭЛЕКТРОЛИТИК ДИССОЦИЛАНИШ НАЗАРИЯСИ.

447. Электролитлар деб нимага айтилади? Суюқланмада ёки эритмада электр токини ўтказувчи моддаларга электролитлар деб аталади. Ўтказмайдиган моддалар ноэлектролитлар деб аталади.


448. Электролитлар суюқлантирилганда ёки сувда эритилганда нима содир бўлади? Электролитлар суюқланмада ёки сувли эритмада зарядли заррачаларга, яъни ионларга жаралади: Э →К+ + A-.Мусбат ионлар катионлар, манфий ионлар анионлар деб аталади.
449. Электролитларга мисоллар келтиринг .Электролитларга асослар, кислоталар ва тузлар мисолбўла олади.
450. Ноэлектролитларга мисоллар келтиринг. Ноэлектролитларга металлмаслар, барча газлар, оксидлар, деярли барча органик моддалар киради.
451. Кислоталар қандай ионларга диссоциланади? Кислоталар водород катионлари ва кислота қолдиғи анионларига диссоциланади: НА↔H++A-.
452. Асослар қандай ионларга диссоциланади? Асослар металл катионлари ва гидроксид-анионларига диссоциланади: Ме(ОН)n ↔Me+n+nOH-
453. Тузлар қандай ионларга диссоицланади? Тузлар металл катионлари ва кислота қолдиғи анионларга диссоциланади: МеnАm nMe+m+mA-n
454. Диссоциланиш қандай содир бўлади? Диссоциланиш 2 хил содир бўлади: бир йўла, босқичли.
455. Кислоталарнинг диссоциланиши қандай содир бўлади?
а)бир асосли кислоталар бир йўла диссоциланади: HNO3H++NO3-. б)кўп асосли кислоталар босқичли диссоциланади:
I. H2SO4↔H++HSO4- II. HSO4-↔H++SO4-2.
456. Асосларнинг диссоциланиши қандай содир бўлади?
а)бир кислотали асослар бир йўла диссоциланади: КОН↔К++OH- б)кўп кислотали асослар босқичли диссоциланади:I. Са(ОН)2↔Са(ОН)++OH- Ca(OH)+ ↔Ca+2+OH-.
457. Тузларнинг диссоциланиши қандай содир бўлади? а)ўрта тузлар бир йўла диссоциланади: CaCl2↔Ca+2+2Cl-. K3PO4 ↔3K++PO4-3.б)нордон тузлар босқичли диссоциланади: I. KHSO4↔K++HSO4- II. HSO4-↔H++SO4-2. в)асосли тузлар босқичли диссоциланади:Ca(OH)Cl ↔Ca(OH)++Cl- Ca(OH)+ ↔Ca+2+OH- . г)қўш тузлар бир йўла диссоциланади:
KAl(SO4)2 ↔K++Al+3+2SO4-2.
458. қайси электролитлар 2 хил катионга диссоциланади? Икки кислотали асослар ва қўш тузлар икки хил катион ҳосил қилиб диссоциланади.
459.қайси электролитлар 2 хил анионга диссоциланади? Икки асосли кислоталар икки хил анион ҳосил қилиб диссоциланади.
460. қайси электролитлар икки хил катион, икки хил анион ҳосил қилиб диссоциланади?
Нордон ва асосли тузлар икки хил катион ва икки хил анион ҳосил қилиб диссоциланади.
461. Диссоциланиш даражаси деб нимага айтилади? Диссоциланиш даражаси деб ионларга ажралган молеку лалар сонининг умумий молекулалар сонига нисбатига айтилади:
α=
462. Диссоциланиш даражасига кўра электролитлар неча хилга бўлинади? Диссоциланиш даражасига кўра электролитлар 3 хилга бўлинади: кучли, ўртача кучли ва кучсиз электролитлар.Кучли электролитларнинг диссо
циланиш даражаси 50% дан катта, ўртача кучли электролитларники 5-50 %, кучсиз электролитларники 5 % дан кичик.
463. Кучли электролитларга мисоллар келтиринг. а)кислоталар: HCl, HBr, HNO3, H2SO4, HClO4, HJ. б)асослар: КОН, NaOH, LiOH, Ca(OH)2, Ba(OH)2. в)тузлар: сувда яхши эрийдиган барча тузлар.
464. Ўртача кучли электролитларга мисоллар келтиринг. Н/, Н3РО4, Mg(OH)2.
465. Кучсиз электролитларга мисоллар келтиринг. а)кислоталар:HСN, HNO2, H2S, H2SO3, H2SiO3. б)асослар: Be(OH)2, Al(OH)3, Fe(OH)2, Fe(OH)3, NH4OH, Cu(OH)2, Zn(OH)2, Pb(OH)2, Sn(OH)2. в)тузлар: сувда ёмон эрийдиган барча тузлар.
466. Кучсиз электролитларнинг диссоциланиш даражасига қандай ташқи омиллар таъсир этади?
Кучсиз электролитларнинг диссоциланиш даражасига қуйидаги ташқи омиллар таъсир этади: а)ҳарорат: Т↑→α↑, Т↓→α↓. б)концентрация: С↑→α↓, С↓→α↑
467. Водород кўрсаткич деб нимага айтилади? Водород кўрсаткич деб эритмадаги водород ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган ўнли логарифмига айтилади: рН= ~lg[H++. Масалан,
водород ионлари концентрацияси 0,0001 моль/л бўлса, эритманинг водород кўрсаткичи қуйидагига тенг: 0,0001=1·10~4 рН= ~lg(1·10~4)=4. Шу каби гидроксид кўрсаткич қуйидагича аниқланади: рОН= ~lg[OH~+. Бунда қуйидаги муносабат мавжуд: рН+рОН=14.
468. Водород кўрсаткич орқали нима аниқланади? Водород кўрсаткич орқали эритманинг муҳити аниқла нади. Агар рН=7 бўлса, эритма нейтрал муҳитга эга. Агар рН<7 бўлса, эритма нордон муҳитга эга. Агар РН>7 бўлса, эритма ишқорий муҳитга эга.



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling