Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet47/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

К Р Е М Н И Й.
569. Кремнийга умумий тавсиф. Кремнийнинг даврий жадвалдаги ўрни 3 давр, IVA гуруҳ. Тартиб рақами 14,
нисбий атом массаси 28. Атоми таркибидаги барча заррачалар сони 14 тадан. Ташқи қобиғи 3s23p2. Валентлиги IV, баъзан II. Оксидланиш даражалари -4, +2, +4.
570. Кремнийнинг табиатда учраши. Кремний табиатдаги миқдори жиҳатидан кислороддан кейинги 2-ўринда туради.
У Ер қобиғи массасининг 27% ини ташкил этади. Табиатда энг кўп тарқалган бирикмаси SiO2-қум. Унинг бошқа кўринишлари ҳам мавжуд: кварц,аметист, топаз. Минераллари: Na3AlF6-криолит, Al2O3·2SiO2·2H2O-каолин, Na2O·Al2O3·2SiO2-нефелин, KАlSi3O8-ортоклаз.
571. Кремнийнинг кимёвий хоссалари. Кремний кимёвий жиҳатдан анча пассив. У фақат юқори ҳароратда баъзи
элементлар билан бирикади: 2Mg+Si=Mg2Si, Si+O2=SiO2, Si+2Cl2=SiCl4. Кремний фақат 2 та нарсада эрийди:
a)плавик кислотада: Si+4HF=SiF4+2H2. б)ишқорларда: Si+2KOH+H2O=K2SiO3+2H2.
572. Силан. Олиниши. Силан металл силицидларнинг гидролизидан олинади:
Mg2Si+4H2O=2Mg(OH)2+SiH4.
573. Силаннинг кимёвий хоссалари. Силан ҳавода ўзидан-ўзи алангаланади: SiH4+2O2=SiO2+2H2O.
574. Кремний(IV)-оксид. Тузилиши. Кремний(IV)-оксид атом кристалл панжарага эга. Ундаги кремний атоми sp3-
гибридланган. Фазовий шакли тетраэдр кўринишида. Ҳар бир кремний атомини 4 та кислород атоми ўраб туради. Табиатда қум ҳолида учрайди.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling