Кимё фанидан абитуриентлар


Азот асосан икки хил кислота ҳосил қилади: нитрит HNO2 ва нитрат-HNO3. Нитрит кислотада азот III валентли, оксидланиш даражаси +3 га тенг. Нитрат кислотада эса 4 валентли, оксидланиш даражаси +5


Download 2.95 Mb.
bet45/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Азот асосан икки хил кислота ҳосил қилади: нитрит HNO2 ва нитрат-HNO3. Нитрит кислотада азот III валентли, оксидланиш даражаси +3 га тенг. Нитрат кислотада эса 4 валентли, оксидланиш даражаси +5.


534. Нитрат кислота саноатда қандай олинади? Саноатда нитрат кислота уч босқичли жараёнда олинади:
NH3→NO→NO2→HNO3. Учинчи босқич қандай шароитларда амалга оширилишига
қараб турли жараёнлар содир бўлади: 1)ҳаво иштирокисиз паст ҳароратда: 2NO2+H2O=HNO2+HNO3.
2)Ҳаво иштирокисиз юқори ҳароратда: 3NO2+H2O=2HNO3+NO 3)ҳаво иштирокида: 4NO2+2H2O+O2=4HNO3.
535. Нитрат кислота қандай реакцияларда иштирок этади? Нитрат кислота қуйидаги реакцияларда иштирок этади:
а)алмашиниш: 2HNO3+CuO=Cu(NO3)2+H2O 6HNO3+Al2O3=2Al(NO3)3+3H2O
б)нейтралланиш: HNO3+KOH=KNO3+H2O 2HNO3+Ca(OH)2=Ca(NO3)2+2H2O
в)оксидланиш-қайтарилиш: 4HNO3(конц)+C=CO2+4NO2+2H2O 6HNO3(конц)+S=H2SO4+6NO2+2H2O
4HNO3(конц)+Cu=Cu(NO3)2+2NO2+2H2O 8HNO3(суюл)+3Cu=3Cu(NO3)2+2NO2+4H2O
Изоҳ: нитрат кислота учун ўрин олиш хос эмас.
536. Нитрат кислота тузлари қаерларда ишлатилади? Нитрат кислота тузлари қуйидаги мақсадларда ишлатилади
:KNO3,NaNO3,Ca(NO3)2,NH4NO3-селитралар, KNO3- порохнинг таркиби.


Ф О С Ф О Р.
537. Фосфорга умумий тавсиф. Фосфорнинг белгиси Р, тартиб рақами 15, нисбий атом массаси 31
атом таркиби 15р, 15е, 16n. Даврий жадвалдаги ўрни- 3 давр, VA гуруҳ Валентлиги III, V. Оксидланиш даражалари: -3, +3, +5. Электрон конфигурацияси: 1s22s22p63s23p3.
538. Фосфорнинг табиатда учраши. Фосфор табиатда эркин кўринишда учрамайди. Фақат бирикма кўринишида
мавжуд. Асосий бирикмалари: Ca3(PO4)2-апатит ёки фосфорит талқони, Ca3(PO4)2·Ca(OH)2-гидроксилапатит, Ca3(PO4)2·CaF2-фторапатит.
539. Фосфорнинг олиниши. Фосфор олиш учун фосфоритга қум ва кўмир қўшиб қиздирилади:
Ca3(PO4)2+5С+3SiO2=3CaSiO3+5CO+2P.
540. Фосфорнинг физик хоссалари. Фосфор уч хил аллотропик шакл ўзгаришига эга: оқ, қора ва қизил. ОҚ фосфор
молекуляр, қора ва қизил фосфор атомли кристалл панжарага эга.
541. Фосфорнинг кимёвий хоссалари. қуйидаги реакция фосфор иштирокида оддий ҳароратда содир бўлади:
Р4(оқ)+5O2=2P2O5. ОҚ Р ҳавода ўзидан-ўзи алангаланади. қуйидаги реакциялар фосфор иштирокида юқори ҳароратда содир бўлади: 4P+5O2=2P2O5, 2P+3Cl2=2PCl3(ёки PCl5), 3К+P=K3P
542. Фосфорнинг оксидлари. Фосфор 2 хил оксид ҳосил қилади: фосфор(III)оксид Р2О3 ва фосфор(V) оксид Р2О5.
Ҳар иккаласи кислотали оксид ҳисобланади.Фосфор оксидлари учун асосан қуйидаги реакциялар хос: Р2О3+O2=P2O5.
P2O5+H2O(сову=)=2HPO3, P2O5+2H2O(илиқ)=H4P2O7, P2O5+3H2O(иссиқ)=2H3PO4, P2O5+6KOH=2K3PO4+3H2O Фосфат
ангидрид кучли гигроскопик хусусиятга эга, яъни намни ўзига тортади. Шунинг учун у моддаларн қуритишда шлатилади.
543. Фосфиннинг олиниши ва хоссалари. Фосфин фосфидлар гидролизидан олинади: Mg3P2+3H2O=3Mg(OH)2+2PH3.
Фосфин кучсиз асос хоссасига эга: РН3+H2O=PH4OH(фосфоний гидроксид). Фосфин икки хил ёнади: чала ва тўла.
а)кислород етишмаганда: 2PH3+3O2=P2O3+3H2O б)кислород мўл бўлганда: 2PH3+4O2=P2O5+3H2O
544. Фосфор тутган кислоталар. Н3РО2-гипофосфит кислота. Бир асосли кислота,фақат КН2РО2 типидаги тузлар
ҳосил қилади. Унда фосфор V валентли, оксидланиш даражаси +1 Н3РО3-фосфит кислота, икки асосли кислота, КН2РО3 ва К2НРО3 типидаги тузлар ҳосил қилади. Ундаги фосфор V валентли, оксидланиш даражаси +3. НРО3-метафосфат кислота. Н4Р2О7-пирофосфат кислота. Н3РО4-ортофосфат кислота.
545. Фосфат кислотанинг хоссалари. Фосфат кислота ишқорлар билан турли нисбатларда таъсирлашиб, қуйидаги
тузларни ҳосил қилиш мумкин: Н3РО4+KOH=KH2PO4+H2O, дигидроортофосфатлар. Н3РО4+2KOH=K2HPO4+2H2O, гидроортофосфатлар. Н3РО4+3KOH=K3PO4+3H2O, ортофосфатлар. Сувсизланиб,фосфат ангидридга айланади:
2H3PO4=P2O5+3H2O
546. Минерал ўғитлар қандай туркумланади? Минерал ўғитлар қуйидагича туркумланади: а)озиқ элемент турига кўра: калийли,фосфорли,азотли. б)озиқ элемент миқдорига кўра: макро ва микроўғитлар . в)озиқ элемент сонига кўра: оддий ва мураккаб.
547. Калийли ўғитлар га мисоллар келтиринг?. Калийли ўғитлар га мисоллар:K2CO3-калий карбонат, KCl-калий хлорид,
KNO3-калийли селитра, K3PO4-калийфосфат, K2SO4-калий сульфат.
548. Азотли ўғитлар га мисоллар келтиринг? Азотли ўғитлар га мисоллар: NH3-аммиак, NH4NO3-аммиакли селитра,
NaNO3-натрийли селитра, Ca(NO3)2-кальцийли селитра, CO(NH2)2-карбамид ёки мочевина.
549. Фосфорли ўғитлар га мисоллар келтиринг? Фосфорли ўғитлар га мисоллар: Ca3(PO4)2-суяк кули, NH4H2PO4-аммофос, (NH4)2HPO4-диаммофос, СaSO4·Ca(H2PO4)2-оддий суперфосфат, Ca(H2PO4)2-қўш суперфосфат.
550. Микроўғитлар га мисоллар келтиринг? Микроўғитлар га таркибида асосий микроэлементлар тутган ўғитлар киради. Микроэлеметларга мисоллар: Cu, Co, Mn, Mo, Zn.
551. Озиқлик миқдори деганда нима тушунилади? Озиқлик миқдори деганда ўғит таркибидаги К2О, Р2О5 ёки N2O5 нинг масса улуши тушунилади. Масалан: KCl нинг озиқлик миқдори қуйидагича аниқланади:
2KCl→K2O: 149 г ўғитда 94 г К2О мавжуд,
100 г------------х-------- х=63,1.
552. Оддий ўғитлар деганда нима тушунилади? Оддий ўғитлар деб таркибида битта озиқ элемент тутган ўғитлар га айтилади. Масалан: NaNO3, KCl.
553. Мураккаб ўғитлар деганда нима тушунилади? Мураккаб ўғитлар деб таркибида икки ва ундан ортиқ
озиқ элемент тутган ўғитларга айтилади. Масалан:KNO3.


У Г Л Е Р О Д.
554. Углеродга умумий тавсиф. Углероднинг даврий жадвалдаги ўрни 2 давр, IVА гуруҳ, тартиб рақами 6,
нисбий атом массаси 12, атом таркиби 6р, 6n, 6е. Электрон конфигурацияси 1s22s22p2. Валентлиги II, IV. Оксидланиш даражалари -4, +2, +4.
555. Углероднинг табиатда учраши. Углероднинг табиатдаги эркин кўриниши кўмир ҳисобланади. Бирикмалар ҳолида
Ер қобиғида қуйидагикўринишлар мавжуд: СаСО3-мармар, бўр, оҳактош MgCO3-магнезия, СаСО3·MgCO3-доломит, FeCO3-сидерит,CuCO3·Cu(OH)2-малахит. Ундан ташқари углерод барча тирик организмлар ва ысимликлар таркибига киради.
556. Углероднинг физик хоссалари. Углерод уч хил аллотропик шаклга эга: олмос, графит, карбин. Олмос sp3-гибридланишга эга. Фазовий шаклиетраэдр.Табиий моддалар ичида энг қаттиғи ҳисобланади. Графит sp2-гибридланишга эга. Фазовий шакли ясси олтибурчак. Юмшоқ, осон уқаланади. Ток ўтказади. Карбин sp-гибридланган.
Чизиқли тузилишга эга.

557. Углероднинг кимёвий хоссалари. Углерод учун қуйидаги реакциялар хос: 1)бирикиш: 2С+O2=2CO; C+O2=CO2;


C+2H2=CH4; C+2Cl2=CCl4; 4Al+3C=Al4C3. 2)оксидланиш-қайтарилиш: C+2H2SO4=CO2+2SO2+2H2O
C+4HNO3=CO2+4NO2+2H2O 3)ўрин олиш: C+H2O=CO+H2; 3C+Fe2O3=3CO+2Fe
558. Метан. Олиниши. Метан СН4-ботқоқлик гази ҳам дейилади. Табиий газнинг асосий таркиби ҳисобланади. Лабораторияда метан баъзи металларнинг карбидлари гидролизидан олинади:

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling