Т Е М И Р.
649. Темирга умумий тавсиф беринг. Темирнинг даврий жадвалдаги ўрни 4 давр,VIIIВ гуруҳ.Тартиб рақами 26, нисбий
атом массаси 56, атом таркиби 26р, 26е, 26n. Электрон кон-си: 1s22s22p63s23p64s23d6.
Валентлиги II, III ва VI. Оксидланиш даражалари +2,+3, +6 (Тегишлича FеО, Fе2О3 ва FеО3).
650. Темирнинг табиатда учраши. Темир табиатдаги миқдори жиҳатидан элементлар ичида тўртинчи, металлар
ичида иккинчи ўринда туради. У Ер қобиғи массасининг 5,5 % ини ташкил этади. Темир табиатда метеоритлар таркибида эркин ҳолатда учраши мумкин. Асосан қуйидаги бирикмалари учрайди: Fе2О3-гематит, қизил темиртош, Fе3О4-магнетит, магнит ли темиртош, Fе2О3·хН2О-лимонит, қўнғир темиртош,FeS2-пирит, FeCO3-сидерит.
651. Темирнинг олиниши. Темир олиш учун унинг оксидлари термик қайтарилади: а)водородтермик усулда: Fе3O4+4H2=3Fe+4H2O б)карботермик усулда: Fe2O3+3CO=2Fe+3CO2, в)алюминотермик усулда: 3Fe3O4+8Al=4Al2O3+9Fe
652. Темирнинг кимёвий хоссалари. Темир қуйидаги реакцияларга киришади: a) бирикиш: Fe+S=FeS; 2Fe+3Cl2=2FeCl3; 3Fe+2O2=Fe3O4(FeO·Fe2O3) б) ўрин олиш: Fe+CuSO4=FeSO4+Cu; Fe+2HCl=FeCl2+H2;
3Fe+4H2O=Fe3O4+4H2; в)оксидланиш-қайтарилиш: 2Fe+6H2SO4=Fe2(SO4)3+3SO2+6H2O 8Fe+30HNO3=8Fe(NO3)3+3NH4NO3+9H2O
653. Темир(II) оксиднинг олиниши. FеО қуйидаги усуллар билан олиниши мумкин: а)темир зангини қисман қайтариб: Fe3O4+CO=3FeO+CO2; Б)темир(II)-гидроксидни парчалаб: Fe(OH)2=FeO+H2O
654. Темир(II) оксиднинг хоссалари. Темир(II) оксид FеО-асосли оксид. Сувда эримайди, кислоталарда эрийди:
FеО+2HCl=FeCl2+H2O. қайтарувчилар таъсирида қайтарилади: FеО+H2=Fe+H2O.
655. Темир(III) оксиднинг олиниши. Темир(III)оксид Fе2О3 темирнинг тўла ёнишидан ҳосил бўлади: 4Fe+3O2=2Fe2O3.
Темир(III)гидроксид парчаланишидан ҳам олиш мумкин: 2Fe(OH)3=Fe2O3+3H2O.
656. Темир(III) оксиднинг хоссалари. Темир(III) оксид қисман амфотерлик хусусиятига эга:
Fe2O3+6HCl=2FeCl3+H2O; Fe2O3+2KOH=2K/eO2+H2O Ҳосил бўлан тузлар ферритлар деб аталади. қайтарувчилар таъсирида қайтарилади: Fе2О3+3H2=2Fe+3H2O. Fе2О3-сувда эримайди.
657. Темир(II) гидроксиднинг олиниши. Темир(II)гидроксид сувда эримайди. Шунинг учун у ион алмашиниш реакциясида
ҳосил қилиниши мумкин: FeSO4+2KOH=Fe(OH)2↓+K2SO4.
658. Темир(II) гидроксиднинг хоссалари. Fe(OH)2-сувда эримайдиган асос. Кислоталарда эрийди: Fe(OH)2+2HCl=FeCl2+2H2O. қиздирилганда парчаланади: Fe(OH)2=FeO+H2O. Ҳаво кислороди таъсирида
осонгина оксидланиб Fe(ОН)3 га айланади: 4Fe(OH)2+2H2O+O2=4Fe(OH)3.
659. Темир(III) гидроксиднинг олиниши. Темир(III)гидроксид сувда эримайди. Шунинг учун у ион алмашиниш реакциясида ҳосил қилиниши мумкин: Fe2(SO4)3+6KOH=2Fe(OH)3↓+3K2SO4.
660. Темир(III) гидроксиднинг хоссалари. Fe(OH)3-сувда эримайди. Кислоталарда ва қисман ишқорларда эрийди:
Fe(OH)3+3HCl=FeCl3+3H2O Fe(OH)3+KOH=KFeO2+2H2O. Ҳосил бўлган тузлар ферритлар деб аталади.
қиздирилганда парчаланади: 2Fe(OH)3=Fe2O3+3H2O.
Do'stlaringiz bilan baham: |