Кимё фанидан абитуриентлар


К О М П Л Е К С Б И Р И К М А Л А Р


Download 2.95 Mb.
bet57/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

К О М П Л Е К С Б И Р И К М А Л А Р.
664. Комплекс бирикмалар тўғрисида умумий тушунчалар. Комплекс бирикмаларда элементлар ўзининг асосий валентликларидан ташқари қўшимча валентликларини ҳам намоён этади. Комплекс бирикмалар икки қисмдан
иборат: ички ва ташқи сфера. Ички сфера ҳам икки қисмдан иборат: ядро ва лигандлар. Ядро ўз атрофига нечта лиганд сиғдира олишини билдирувчи сон координацион сон дейилади. Масалан: K3[Fe(CN)6+ да K ташқи сфера, [Fe(CN)6+
ички сфера, Fе ядро, цианид-ион лиганд. Темирнинг координацион сони 6 га тенг.
665. Комплекс бирикмаларнинг турлари. Комплекс бирикмалар ички сферанинг зарядига қараб уч турга бўлинади:
а)катион комплекслар [Pt(NH3)4+Cl2, б)анион комплекслар K3[Fe(CN)6+ в)нейтрал комплекслар [Pt(NH3)2Cl2+.
666. Ядро заряди. Комплекс бирикманинг ядро заряди деганда марказий атомнинг оксидланиш даражаси тушунилади. Ядронинг заряди ҳам бирикмадаги элементнинг оксидланиш даражасини аниқлаш каби топилади. Масалан: [Pt(NH3)4+Cl2 да ядронинг заряди: x+4·0+2(-1)=0 x=+2 га тенг.


d - М Е Т А Л Л А Р Г А Т А В С И Ф
667. Хромнинг кимёвий хоссалари. Хром қиздирилганда металлмаслар билан бирикади: 3Cr+2O2=Cr3O4; 2Cr+3Cl2=2CrCl3; Cr+S=CrS. Хром сув билан юқори ҳароратда таъсирлашади: 3Cr+4H2O=Cr3O4+4H2. Cr3O4 да хром аралаш валент ликка эга-II, III, яъни: Cr3O4=CrO·Cr2O3. Хром фаоллик қаторида ўзидан кейин турган металларни эритмада сиқиб чиқара олади: Cr+Pb(NO3)2=Cr(NO3)2+Pb. Хром концентрланган сульфат ва нитрат
кислоталар билан таъсирлашмайди. Хром уч хил оксид ҳосил қилади: CrO-асосли, Cr2O3-амфотер, CrO3- кислотали.
СrO+H2SO4=CrSO4+H2O; Сr2O3+3H2SO4=Cr2(SO4)3+3H2O; Cr2O3+2KOH=2KCrO2+H2O CrO3+2KOH=K2CrO4+H2O.
K2CrO4- хроматлар кислотали муҳитда K2Cr2O7- дихроматларга айланади. Хром гидроксидлари сувда эримайди. Сr(OH)2 кислоталарда, Cr(OH)3-кислота ва ишқорларда эрийди: Cr(OH)2+2HCl=CrCl2+2H2O Cr(OH)3+3HCl=CrCl3+3H2O. Cr(OH)3+KOH=KCrO2+2H2O Хром асослари қиздирилганда осон парчаланади:
Cr(OH)2=CrO+H2O; 2Cr(OH)3=Cr2O3+3H2O
668. Марганецнинг кимёвий хоссалари. Марганец қиздирилганда металлмаслар билан бирикади
3Mn+2O2=Mn3O4 Mn+Cl2=MnCl2 Mn+S=MnS Сув билан юқори ҳароратда таъсирлашади:
3Mn+4H2O=Mn3O4+4H2. Суюлтирилган ва концентр ланган кислоталарда эрийди: Mn+2H2SO4=MnSO4+SO2+2H2O
3Mn+8HNO3=3Mn(NO3)2+2NO+4H2O Марганец оксидлари қуйидаги табиатга эга: MnO ва, Mn2O3-асосли, MnO2-амфотер, MnO3 ва Mn2O7-кислотали. Уларга H2MnO4-манганат ва HMnO4-перманганат кислоталар мос келади. Улар беқарор, лекин тузлари барқарор. Перманганатлар жуда кучли оксидловчилар.
669. Миснинг кимёвий хоссалари. Мис қиздирилганда баъзи металлмаслар билан бирикади 2Cu+O2=2CuO; Cu+Cl2=CuCl2; Cu+S=CuS. Мис фаоллик қаторида водороддан кейин тургани учун суюлтирилган кислоталардан водородни сиқиб чиқара олмайди, лекин фаоллиги ўзидан кам бўлган металларни эритмада сиқиб чиқаради: Cu+2AgNO3=Cu(NO3)2+2Ag. Мис сув билан таъсирлашмайди, яъни зангламайди. Мис оксидланиш-қайтарилиш реакцияларига киришади: Cu+2H2SO4(конц)=CuSO4+SO2+2H2O Cu+4HNO3(конц)=Cu(NO3)2+2NO2+2H2O
3Cu+8HNO3(суюл)=3Cu(NO3)2+2NO+4H2O Мис оксид асосли оксид. У сувда эримайди, кислоталар билан таъсирлашади: CuO+2HCl=CuCl2+H2O. Мис оксид ишқорларда эримайди. Мис гидроксид сувда эримайди: CuCl2+2KOH=Cu(OH)2↓+2KOH. Кислоталарда эрийди: Сu(OH)2+2HCl=CuCl2+2H2O.
Ишқорларда қисман эрийди: Cu(OH)2+2KOH=K2CuO2+2H2O. Мис гидроксид қиздирилганда осон парчаланади: Cu(OH)2=CuO+H2O. Cu+2 ионига сифат реакция: Cu+2+2OH-=Cu(OH)2(ҳаворанг чўкма).
670. Рухнинг кимёвий хоссалари. Рух кўпчилик металлмаслар билан бирикади: 2Zn+O2=2ZnO; Zn+S=ZnS; 3Zn+N2=Zn3N2; Zn+Cl2=ZnCl2; 3Zn+2P=Zn3P2; Рух ўзидан кам фаол металларни сиқиб чиқаради:
Zn+FeSO4=ZnSO4+Fe; Zn+CuCl2=ZnCl2+Cu. Рух амфотер металл саналади. Шу туфайли рух учун кислота ва ишқорлар билан таъсирлашув хос: Zn+2HCl=ZnCl2+H2; Zn+2KOH=K2ZnO2+H2. Рух ишқорларда эриганда ҳосил бўлган тузлар цинкат деб аталади. Рух оксид ҳам амфотерлиги туфайли кислота ва ишқорлар билан таъсирлашади:
ZnO+H2SO4=ZnSO4+H2O; ZnO+2KOH=K2ZnO2+H2O. Рух гидроксид ҳам амфотерлиги туфайли кислота ва ишқорлар билан таъсирлашади: Zn(OН)2+H2SO4=ZnSO4+2H2O; Zn(OН)2+2KOH=K2ZnO2+2H2O.
Рух гидроксид сувда эримайдиган асослиги учун ион алмашиниш реакциясида чўкма ҳолида ҳосил қилинади:
ZnCl2+2NaOH=Zn(OH)2↓+2NaCl. У оқ рангли чўкма. қиздирилганда парчаланади: Zn(OH)2=ZnO+H2O.
Рух бирикмалари бўёқлар тайёрлашда, люминесцент модда сифатида телеэкранларни қоплашда ишлатилади.



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling