Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet50/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

МЕТАЛЛАРНИНГ ФАОЛЛИК қаТОРИ.
598. Металларнинг фаоллик қатори қандай тузилган? Металларнинг фаоллик қатори қуйидаги кўринишга эга:
Li, K, Ca, Na, Ba, Mg, Al, Zn, Cr, Mn, Fe, Pb,(H2), Cu, Ag, Hg, Au, Pt. қатор электрокимёвий кучланишлар қатори деб ҳам юритилади. қатор рус олими Н.Н. Бекетов томонидан 1863 йили тузилган.
599. Металларнинг водородга муносабати қандай? Фаоллик қаторида водороддан аввал (чапда) жойлашган металлар суюлтирилган кислоталардан (нитрат кислотадан ташқари) водородни сиқиб чиқара олади:
Mg+H2SO4=MgSO4+H2. Кейин (ўнгда) турган металлар водородни сиқиб чиқара олмайди:
Cu+H2SO4= реакция кетмайди. Изоҳ: Нитрат кислотадан водород ажралмайди.
600. Металларнинг бир-бирига муносабати қандай?Фаоллик қаторидаги ҳар бир металл ўзидан кейин турган барчасини
тузлари эритмасидан сиқиб чиқаради, ўзидан кейингиларни сиқиб чиқара олмайди.
a)Mg+FeSO4=MgSO4+Fe б)Cu+FeSO4= реакция кетмайди
601. Металлар сув билан қандай таъсирлашади? Сув билан таъсирлашувига кўра металлар учга бўлинади:
а)(Li-Ba)+H2O(оддий шароитда)=Me(OH)х+H2 б)(Mg-Pb)+H2O(қиздирилганда)=MexOy+H2.
в)(Cu-Pt)+H2O = реакция содир бўлмайди.
602. Нитратларнинг парчаланиши қандай содир бўлади? Металл нитратлар қиздирилганда парчаланиши уч хил содир бўлади:а)(Li-Ba)(NO3)X=(Li-Ba)(NO2)X+O2. б)(Mg-Pb)(NO3)X=(Mg-Pb)УOX+NO2+O2 в)(Cu-Pt)(NO3)X=эркин (Cu-Pt)+NO2+O2.
603. Металлар конц. H2SO4 билан қандай таъсирлашади? Металлар конц. H2SO4 билан таъсирлашувига кўра қуйидагича гуруҳланади: а)Fe,Cr,Al,Au таъсирлашмайди; б)фаол металлар(Li-Mg)H2SO4 ни H2S гача қайтаради:
8K+5H2SO4=4K2SO4+H2S+4H2O в)кам фаол металлар(Mn-Hg) SO2 гача қайтаради: Cu+2H2SO4=CuSO4+SO2+2H2O
г)Zn H2S, S, SO2 гача қайтариши мумкин: 8Zn+11H2SO4=8ZnSO4+H2S+S+SO2+10H2O
604. Металлар конц. HNO3 билан қандай таъсирлашади? Металлар конц. HNO3 билан таъсирлашувига кўра қуйидагича гуруҳланади: а)Fe,Cr,Al,Au таъсирлашмайди; б)фаол металлар(Li-Zn) HNO3 ни N2Oгача қайтаради:
4Ca+10HNO3=4Ca(NO3)2+N2O+5H2O в)кам фаол металлар(Mn-Hg) NO2 гача қайтаради: Pb+4HNO3=Pb(NO3)2+2NO2+2H2O
605. Металлар суюл. HNO3 билан қандай таъсирлашади? Металлар суюл. HNO3 билан таъсирлашувига кўра қуйидагича гуруҳланади: а) фаол металлар(Li-Cr) HNO3 ни NН3 гача қайтаради: 4Ca+9HNO3=4Ca(NO3)2+NH3+3H2O
в)кам фаол металлар(Mn-Hg) NO гача қайтаради: 3Pb+8HNO3=4Pb(NO3)2+2NO+4H2O
606. Металлар табиатда қандай кўринишларда учрайди? Металлар табиатда қуйидаги кўринишларда учрайди:
а)(Li-Ba): нитрат, карбонат, сульфат, хлоридлар. б)(Mg-Pb): оксид, сульфид, карбонатлар.
в)(Cu-Pt): эркин ҳолатда, шунингдек, оксид, сульфид.
607. Металл-ионларнинг электролизга муносабати қанақа? Металл-ионларнинг фаоллиги қатор охиридан бошига қараб камаяди Яъни, электролиз пайтида охирида турган металл биринчи ажралади.
608. Металл пластинкалар турли эритмаларга ботирилганда нима содир бўлади? Металл пластинкалар турли эритмаларга ботирилганда эритмада ўрин олиш реакцияси бориши туфайли плас тинка массаси ўзгаради. Бунда агар пластинка ясалган металлнинг нисбий атом массаси эритмада ажраладиган элементникидан катта бўлса, пластинка массаси камаяди, агар кичик бўлса, ортади. Масалан, агар рухдан ясалган пластинкани сульфат кислота ёки темир тузлари эрит масига ботирилса, рух пластинка массаси камаяди. Агар темир пластинка мис тузлари эритмасига ботирилса, темир пластинка массаси ортади.



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling