Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet27/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

А С О С Л А Р.
261. Ишқорлар қандай олинади?
Ишқорлар қуйидаги усулларда олинади: а)ишқорий металларнинг сув билан таъсирлашувидан:
2Na+2H2O=2NaOH+H2. б)ишқорий металлар оксидларининг сув билан бири кишидан: Na2O+H2O=2NaOH
262. Асосларнинг техникадаги номларига мисол келтиринг.
Ишқорларнинг техникадаги номларига мисоллар: КОН-ўювчи калий, NaOH-ўювчи натрий ёки каустик сода, Са(ОН)2-оҳакли сув ёки сўндирилган оҳак.
263. қайси асослар тузлар билан реакцияга киришмайди? Сувда эримайдиган асослар тузлар билан ўзаро таъсирлашмайди
264. Амфотер асослар қандай хоссаларни намоён этади?
а)амфотер асослар кислоталар билан таъсирлашади: Zn(OH)2+H2SO4=ZnSO4+2H2O
б)амфотер асослар ишқорлар билан таъсирлашади:
2NaOH+Zn(OH)2=Na2ZnO2+2H2O


К И С Л О Т А Л А Р.
265. Кислоталар номидаги -ид, -ит, -ат қўшимчалари нимани билдиради?
a)Кислота номидаги -ид қўшимча кислота ҳосил қилувчи элемент ўзининг энг паст оксидланиш даражасида турганини билдиради. Бу асосан кислородсиз кислоталарда учрайди. Масалан: HCl-хлорид, H2S-сульфид.
б)кислота номидаги -ит қўшимча кислота ҳосил қилган элемент ўзининг оралиқ оксидланиш даражасида турганини билдиради. Масалан:H2SO3-сульфит. в)кислота номидаги -ат қўшимча кислота ҳосил қилган элемент ўзининг энг юқори оксидланиш даражасида турганини билдиради. Масалан: H2SO4-сульфат. Изоҳ: агар элемент фақат бир хил кислородли кислота ҳосил қилса, унга нисбатан -ат қўшимча ишлатилади. Масалан: Н2СО3-карбонат, H2SiO3-силикат.
266. Кислородсиз кислоталар қандай олинади?
Кислородсиз кислоталар икки хил усулда олинади. 1)Элементларнинг бирикиш реакциясидан. Масалан:
H2+Cl2=2HCl H2+S=H2S 2)тузларига кислоталар таъсир эттириб. Масалан: 2NaCl+H2SO4=2HCl+Na2SO4.
267. Кислородли кислоталар қандай олинади?
Кислородли кислоталар тегишли ангидридларни сувда эритиш йўли билан
олинади. Масалан:
Н2О+SO3=H2SO4 3H2O+P2O5=2H3PO4.
268. Кислоталар қандай физик хоссаларга эга?
Кўпчилик кислоталар, масалан H2SO4, HNO3-суюқ агре гат ҳолатда, баъзилари соф ҳолатда газсимон, масалан HCl, HBr, HJ. Улар сувда эритилгандан сўнг кислотага айланади. HPO3, H3PO4, H3BO3 лар қаттиқ моддалар.
269. Фаоллик қаторида водороддан кейин турадиган металлар кислородли

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling