Бундай ноорганик бирикманинг улкан ўлчамларини осонроқ баҳолаш учун геометрик катталикларга мурожаат қиламиз. Молекуланинг ташқи диаметри 30 га (1 = 10–10 м), ички диаметри 20 га тенг. Таққослаш учун: бензол халқасининг ташқи диаметри 2,8 га тенг ёки қуйида тасвирланган расмдаги ғилдираклар бу тафовутни яққол намоён қилади:
Бу ҳалқа координацион боғлар билан боғланган молибдат анионлари MoO42– ва молибден оксидларидан таркиб топган.
Улкан халқалар ҳосил қилингандан кейин 10 та молибден атомини кам сақлаган бошқа ҳалқалар ҳам олинди: [Mo144O409(OH)28(H2O)56]15–. Бундай “енгиллаштирилган” халқалар (расм, а) Mo154 сақловчи халқанинг чала йиғилган кўриниши ҳисобланади, ўлчамлари бўйича улар катта халқалардан деярли фарқ қилмайди, лекин улар координацион тўйинмаган бўлади, шунинг учун ўзаро занжирларга бирикиш имконига эга бўлади. Ҳар бир халқалар жуфти тўртта – Mo – O – Mo – гуруҳлари ёрдамида бирикади. Натижада зинапояни эслатувчи кристалл структура ҳосил бўлади, унинг зиналарини молибденоксидли халқалар (расм, а) ташкил қилади.
|
|
а
|
б
|
Do'stlaringiz bilan baham: |