Кимё кафедрасининг ўҚитувчиси ғ.Қ. Шириновнинг “МЎжизакор кимё” ТЎгаракида “кимё ютуқлари” мавзусида ўтган маърузаси


Download 438.05 Kb.
bet6/7
Sana09.08.2020
Hajmi438.05 Kb.
#125847
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
кимё ютуқлари



У себарга нақшини аниқ такрорлайди. Бир қарашда жуда ғалати эмасми? Бундай шаклни бирон бир чилвир ипдан ясашга уриниб кўринг, ипнинг икки учини бириктиришни унутманг (молекула узлуксиз бўлиши керак). Энди унинг шклини ўзгартирган ҳолда себаргани олишга ҳаракат қилинг.



Янада мураккаброқ тузилишли катенанлар синтези ўз навбатини кутмоқда (расм а, б)

Узоқ йиллар давомида яна битта қийин масала – каркасли ҳажмий молекула ичига кичикроқ ўлчамли бошқа молекулани жойлаштириш масаласи ўз ечимини топа олмаятган эди. Бу муаммо кимёгарларни анча илгари қизиқтириб келган, ва ҳаттоки, бундай турдаги бирикмалар учун “катакдаги чумчуқча” деган махсус ном ҳам ўйлаб топилган эди. Лекин охир оқибат бу масала ҳам қуйидагича ҳал этилди. Олдин ярим сфера шаклдаги иккита молекула синтез қилинди. Ярим сфера учларида – CH2 – S – Cs+ ва – CH2 – Cl каби функционал гуруҳлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро бирикканда боғловчи кўприкчаларни – CH2 – S – CH2 – ҳосил қилади. Ўзаро реакцияга киришганда иккита ярим сфералардан “мезбон” деб номланувчи бутун сфера ҳосил бўлади, унинг ичида эса кичикроқ молекулалар – “меҳмонлар” (G) қолиб кетади. Улар реакцион аралашмадаги цезий ионлари ва эритувчи (бензол, сув) молекулалари бўлиши мумкин. 1985 йилда Д. Крам томонидан олинган бирикма “карцеранд” (лот. carcer – ёпиқ фазо) деб номланди:



Ўз олдига каркасли углеводородли бирикмаларни олиш мақсади қўйилган тадқиқотларни алоҳида гуруҳга киртиш мумкин. Жуда қийин ва шу билан эстетик жиҳатдан чиройли масала – углерод атомидан содда ва тўғри кўпёқларни йиғишдир. Қийинлик жиҳати шундан иборатки, кўпчилик тўйинган углеводородларда углерод атомларининг валент боғлари орасидаги бурчак ўзгармасдир ва 109° ни ташкил этади. Барча валент бурчаклари айнан шу қийматга тенг бўлган кўпёқ мавжуд, – бу адамантандир. Бу конструкция жуда ихчам ва барқарор, ва шу сабабли тегишли шароитда у табиатда ўз-ўзича ҳосил бўлади. Адамантан баъзи нефть навларининг фракцияларида учрайди.


Download 438.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling