Кимёда физикавий усуллар
Алкен ва алкинларнинг И+ спектрлари
Download 7.06 Mb.
|
ЮНУСОВ Т.К. (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.Ароматик бирикмаларнинг И+ спектрлари
5. Алкен ва алкинларнинг И+ спектрлари
Органик бирикмалар молекуласига қўш боғнинг киритилиши спектрда бу боғга тегишли бўлган ютилиш частотасини ҳосил қилади. Этилен ва унинг ҳосилалардаги СС нинг қиймати бирикмалардаги, радикалларнинг сонига ва унинг фазовий жойланишига ҳам боғлиқ. +уйида келтирилган ютилиш частоталарининг қийматлари бу қонуниятни тасдиқлайди.
Агар қўшбоғ молекула занжирининг ўртасида жойлашган бўлса, (этиленнинг симметрик гомологлари) қўшбоғнинг П-электронлари молекулада иккала томонга бир хилда тақсимлангани учун, худди “хақиқий қўшбоғ” бўлмаганидек, инфрақизил спектрида СС кузатилмайди. Масалан, қуйидаги молекулани мисол сифатида кўрсатиш мумкин: СН3-СН2-СНСН-СН2-СН3 +ўшбоғ занжир охирида жойлашган бўлса, юқоридаги-дан фарқли равишда СС нинг қиймати аниқ, интенсив ҳолатда намоён бўлади. Этилен ҳосилаларида геометрик цис- ва транс-изомерларнинг спектрларини ўрганиш жараёнида фақат СС қийматини эмас, балки СН гурухининг деформацияли тебраниш частотасининг (СН) қийматига ҳам эътибор бериш керак.
Бу тебраниш турига тегишли ҳисобланган частота ҳамма водород атомлари радикалга алмашган этилен ҳосилаларида кузатилмайди. Диен, триен ва полиенлар учун ҳам валент ва деформацияли тебраниш частоталари тўғри келади.
Аллен гурухининг ютилиш частотаси этилен ва бошқа диен углеводородлариникидан кескин фарқ қилиб, хромофор гурух кетма-кет жойлашгани учун бу гурухга симметрик ва асимметрик валент тебраниш частоталари мос келади.
Агар қўшбоғ халқада бўлса бундай бирикмалар учун СН ва СН частоталар кузатилади.
Алкинларнинг инфрақизил спектрида уч боғ (СС) учун интенсивлиги кичик бўлган ютилиш частотаси 2100-2300 см-1 соҳада намоён бўлади. Агар СС гурухи молекуланинг ўртасида жойлашган бўлса, этиленнинг симметрик гомологларига ўхшаб, спектрда ютилиш частотаси намоён бўлмайди.
6.Ароматик бирикмаларнинг И+ спектрлари Ароматик бирикмаларнинг тебранишлари билан этилен углеводородларининг тебранишлари орасида қандайдир ўхшашликлар мавжуд, аммо ароматик бирикмалар учун халқадаги СН гурухининг текисликдан ташқаридаги деформацияли тебраниш (650-900см-1) соҳаси энг муҳим ҳисобланади. Умуман, молекулада ароматик халқа борлигини уч соҳада тебраниш частоталарининг борлиги билан билиш мумкин. 650-900 см-1 - ароматик СН гурухининг деформацияли тебраниши, 1580-1600 см-1 - СС боғининг валент тебраниши, 3000 см-1 -ароматик СН гурухининг валент тебраниши. Ароматик СН гурухининг текисликдан ташқаридаги деформацияли тебраниш частотасининг ютилиш чизиғи юқори интенсивликдаги частоталар ҳисобланади. Бу соҳани чуқур ўрганиб, бензол халқасидаги ўринбосарлар сонини ва халқада бир бирига нисбатан қандай жойлашишини ҳам (о-, п-, м-изомерлар) аниқлаш мумкин.
Бензолнинг бу ҳосиласида 710-690 см-1 орасида частоталарнинг пайдо бўлиш ҳолати кузатилмайди.
Кўп халқали ароматик углеводородлар худди бензолга ўхшаб 1600-3000 см-1 соҳада махсус ютилиш чизиқларини ҳосил қилади. Бу бирикмалар учун ҳам муҳим ютилиш соҳа 600-900 см-1 ҳисобланади. Мураккаб ароматик халқали бирикмаларнинг спектрларининг ўзига хослиги шундан иборатки, 600-900 см-1 соҳадаги частоталарнинг қиймати ва сони конденсирланган ароматик халқада нечта бензол халқаси борлигига боғлиқ (15-расм).
15-расм. Айрим конденсирланган ароматик бирикмаларнинг 600-900 см-1 соҳадаги ютилиш частоталари. ( а- нафталин, б-антрацен, в-фенантрен, г- 1,2-бензантрацен) Конденсирланган ароматик халқага ўринбосарлар киритилса 600-900 см-1 да ютилиш частоталар сони ва қиймати ўзгаради, яъни бензол ҳосилаларига ўхшаш ўринбосарларнинг халқада бир бирига нисбатан жойланиши ҳам таъсир этади. Download 7.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling