14. ММ усулларидан олинадиган параметрлар
15. Берилган бирикма учун энергия ҳисобланадиган қисмларини кўрсатинг.(1,1- ва 1,2-дихлорэтан мисолида)
Avogadro дастури эмпирик ҳисоблаш усуллари моҳиятини тушунишда муҳим аҳамият касб қилади. Эмпирик усуллар жуда тезкор ҳисоблаш усули ҳисобланади. Шу туфайли бирикмаларнинг фазовий тузилишлари ҳақида тезкор маълумотлар олиш мумкин. Avogadro дастури бирикмалар қаторида умумий энергия қиймати ва унинг таркибий қисмлари ўзгаришини кузатиш имконини беради. Шунингдек, боғланмаган атомлар орасидаги (масалан, 1,2-дихлорэтандаги хлор атомлари орасидаги) таъсирлашувларни баҳолаш имконини беради. Таутомерлар, конформерлар, цис- ва транс-конфигурациялар энергияларини таққослаш орқали оптимал структураларни топиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |