Кимёвий боғланиш умуман, ҳар қандай кимёвий боғланиш
Download 0.91 Mb.
|
3-Kimyoviy bog\'lanish (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Боғ йўналувчанлиги
- Ион боғланиш – қарама-қарши зарядланган ионларнинг электростатик тортиши кучлари натижасида ҳосил бўлган боғланишга ион боғланиш дейилади.
- Метал боғланиш – металл ионлари ва умумий электрон булути ҳисобидан ҳосил бўлади.
Боғ тўйинувчанлиги – атомларнинг аниқ сондаги ковалент боғланишлар ҳосил қилиши. Масалан Олтингугурт кўпи билан олтита ковалент боғ ҳосил қилади. SF6, SO3, SCl6, SO2Cl2 ва ҳ.к.
Боғ йўналувчанлиги – ковалент боғланиш фазода декарт координаталар системаси ўқлари йўналишида ҳосил бўлади. х у z – ўқлари бўйича ковалент боғлар ҳосил бўлади. Валент бурчак – молекуладаги кимёвий боғлар орасидаги бурчак валент бурчак дейилади. Масалан: сув молекуласида валент бурчак 104,50, аммиак молекуласида валент бурчак 107,50, метан молекуласида валент бурчак 109,50 ва ҳ.к. Ион боғланиш асосан типик металлар билан типик металмаслар орасида ҳосил бўлади. Типик металлар – биринчи ва иккинчи бош группача металлари (Li, Na, K, Rb, Cs, Fr, Be, Mg, Ca, Sr, Ba, Ra), типик металмаслар – олтинчи ва еттинчи бош группача металмаслари (F, Cl, Br, I, O, S, Se, Te). Ион боғланиш – қарама-қарши зарядланган ионларнинг электростатик тортиши кучлари натижасида ҳосил бўлган боғланишга ион боғланиш дейилади. Ион боғланиш йўналувчанлик ва тўйинувчанликка эга эмас. Ионлар шар симон тузилишга эга бўлиб, уларда заряд бир хил тарқалади, шунинг учун иккита ион ўзаро тортилиши учун фазода аниқ бир йўналишда бўлиши шарт эмас ва шунинг учун боғланиш йўналишга эга бўлмайди. Шарсимон кўринишдаги ионлар чекланмаган сондаги қарама-қарши зарядли ион билан тортилиши мумкин, бу тўйинувчанлик хоссаси йўқлигидан далолат беради. Асосан металлар ва қотишмаларда металл боғланиш кузатилади. Металларнинг барча хоссалари металл боғланиш ва металнинг атом тузилишига боғлиқ. Метал боғланиш – металл ионлари ва умумий электрон булути ҳисобидан ҳосил бўлади. Металларнинг суюқланиш, қайнаш ҳароратлари юқорилиги, иссиқлик ва электр ўтказувчанлигининг яхшилиги, болғаланувчанлиги металларга хос металл боғланиш эвазигадир. ВОДОРОД БОҒЛАНИШ – Электроманфийлиги катта бўлган атомларнинг (F, O, N, Cl, Br, S, I) водород билан бирикмасида водород қисман мусбатланади ва қўшни манфий атом билан ўзаро боғ ҳосил қилади, бу водород боғланиш дейилади. Водород боғланиш энг кучсиз боғланишдир, лекин у Ван-дер-Вальс кучларидан барқарорроқдир.
Водород боғланиш тушунчасини 1880 йил M.А.Ильинский ва Н.И.Бекетовлар фанга киритишган ВАЛЕНТ БОҒЛАР УСУЛИ Бунда кимёвий боғланиш боғ ҳосил қилаётган иккала атомлар тоқ электронларининг жуфтлашиши ёки битта бўлинмаган жуфт электрон ва битта бўш орбитал қопланиши натижасида ҳосил бўлади деб қаралади. валент боғлар усули кимёвий боғланишни икки электронли ва икки марказли деб қарайди. МОЛЕКУЛЯР ОРБИТАЛЛАР УСУЛИ Молекуляр орбиталлар усули кимёвий боғланишни кўп электронли ва кўп марказли деб қарайди. Бу усулнинг башорат кучи катта бўлиб, унда молекула ядролар ва электронларнинг бир системаси деб қаралади. Молекула тузилишини молекуляр орбиталлар усули нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак.
2) Кристалл ҳолат – қаттиқ модда майдаланганда дастлабки шаклини сақлаб қолади ва қирралари текис бўлади шу билан бирга заррачалар тартибли бўлиб, фазода аниқ бир панжарага эга бўлади, бу эса кристалл панжара дейилади ва моддага аниқ шакл беради. Масалан: тузлар, оксидлар, бинар моддалар, паст массали органик моддалар ва ҳ.к. Қаттиқ моддалар икки хил ҳолатга эга. 1) Аморф ҳолат – қаттиқ модда майдаланганда дастлабки шаклини йўқотади ва бўлаклар қирралари қавариқ ёки ботиқ (ўткир) бўлади шу билан заррачалар бетартиб бўлиб, аниқ фазовий шаклга эга бўлмайди. Масалан: крахмал, шиша, синтетик полимерлар, тупроқ ва ҳ.к. Кристалл панжаралар тугунлардаги заррачаларнинг тури ва табиатига қараб 4 хил бўлади. 1) Молекуляр кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида молекулалар ётади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling