Кимёвий боғланиш умуман, ҳар қандай кимёвий боғланиш


Download 0.91 Mb.
bet3/3
Sana13.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1266029
1   2   3
Bog'liq
3-Kimyoviy bog\'lanish (2)

Масалан: Муз, қуруқ муз (СО2), водород, кислород, аммиак, хлор, бром, йод, кўпчилик газ моддалар, деярли барча органик моддалар ва ҳ.к.
Бундай моддалар паст ҳароратда суюқланади, иссиқлик ва электр токини ўтказмайди, юмшоқ бўлади, сувда ёмон эрийди, органик эритувчиларда яхши эрийди.
2) Атом кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида атомлар ётади.
Масалан: бор, углерод, кремний, фосфор, олтингугурт, селен, теллур, мишьяк, германий, кремний (IV) оксиди, титан оксидлари ва инерт газлар ва ҳ.к.
Бундай моддалар жуда қаттиқ, қийин суюқланувчан бўлади, юқори ҳароратда суюқланади, иссиқликни ва электр токини деярли ўтказмайди, сувда ва органик эритувчиларда эримайди.
3) Ион кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида ионлар ётади.
Масалан: тузлар, типик металларнинг гидридлари, оксидлари, гидроксидлари ва ҳ.к.
Бундай моддалар қаттиқ, қийин суюқланувчан бўлади, юқори ҳароратда суюқланади, иссиқликни ва электр токини қаттиқ ҳолатда ўтказмайди, суюқ ҳолатда эса ўтказади, сувда яхши эрийди, органик эритувчиларда ёмон эрийди.
4) Металл кристалл панжара – кристалл панжара тугунларида металл катионлари ётади.
Масалан: барча металлар, уларнинг қотишмалари ва ҳ.к.
Бундай моддалар ўта қаттиқ, қийин суюқланувчан бўлади, жуда юқори ҳароратда суюқланади, иссиқликни ва электр токини ўтказади, сувда ва бошқа эритувчиларда эримайди.
Моддалар ҳосил бўлган заррачалари турига қараб молекуляр ва номолекуляр тузилишли моддаларга ажралади.
Молекуляр ва номолекуляр тузилишли моддалар
Номолекуляр тузилишли моддалар – молекулалардан эмас балки бошқа зарралар (атом, ион, металл катионлари)дан ҳосил бўлган моддалар (атом, ион, металл кристалл панжарали моддалар).
Масалан: бор, углерод, кремний, фосфор, олтингугурт, селен, теллур, мишьяк, германий, кремний (IV) оксиди, титан оксидлари ва инерт газлар, тузлар, типик металларнинг гидридлари, оксидлари, гидроксидлари, барча металлар, уларнинг қотишмалари ва ҳ.к.
Молекуляр тузилишли моддалар – молекулалардан ҳосил бўлган моддалар (молекуляр кристалл панжарали моддалар).
Масалан: Сув, қуруқ муз (СО2), водород, кислород, аммиак, хлор, бром, йод, кўпчилик газ моддалар, деярли барча органик моддалар ва ҳ.к.
Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling