Кимёвий лабораторияда техникa хaвфсизлиги қоидaлaри билан танишиш
Download 14.25 Kb.
|
Laboratoriya texnika xafsizlik
КИМЁВИЙ ЛАБОРАТОРИЯДА ТЕХНИКA ХAВФСИЗЛИГИ ҚОИДAЛAРИ БИЛАН ТАНИШИШ Лаборатория тажрибаларини ўтказаётганда ехтиётизлик, диққатсизлик ва иш қуроллари ҳамда кимёвий моддаларни етарли даражада билмаслик оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини ҳамиша эсда тутиш керак. Кимёвий реакцияларни бажараётганда методик қўлланмада қандай кўрсатилган бўлса, айнан шундай идиш, ҳажм ва концентрацияларда бажариш, агарда бирорта ўзгартириш лозим бўлса, фақат раҳбарнинг кўрсатмаси билан бажариш ва ехтиёт чораларини олдиндан тайёрлаб кўйиш лозим. Реакция кетаётганда идишлар устига, айниқса қиздирилаётганда, тўпланиш мумкин емас. Реакторларнинг чиқиш тешикларини ҳам тескари томонга тўғрилаб қўйиш керак. Aгар бажарилаётган иш ўйувчи, заҳарли, тез алангаланадиган, портловчи моддалар билан боғлиқ бўлса ва улар юқори ёки паст босимда ўтказилаётган бўлса ва ниҳоят ушбу реакциялар натижасида ярадор бўлиш, куйиш, кўзга зарари тегиши мумкин бўлса, албатта химоя кўзайнаклари ёки органик ойнадан, металл тўрдан қилинган ниқоблар тақилади. Ёнғиндан ҳавфли, портлашдан ҳавфли, заҳарли, ўткир ҳидли моддаларнинг қолдиқларини раковина ёки ахлат идишларига ташлаш ман етилади. Aксинча уларни махсус идишларга йиғиб, иложи борича зарарсизлантириб махсус жихозланган қудуқларга ағдариш керак. Раковинага фақат сув ва нейтираланган еритмалар қўйиш мумкин. Кимё лабораторияларида ёлғиз тажриба ўтказиш мумкин емас. Хонада енг камида икки киши ва улардан бири еса бошлиқ бўлиши керак. ЎЙУВЧИ МОДДAЛAР БИЛAН ИСҲЛAСҲ ҚОИДAЛAРИ Ўювчи моддаларга қуйидагилар киради: хлорид, нитрат, сульфат, фторид кислоталар, хром оксиди, қаттиқ ишқорлар-ўювчи натрий, ўювчи калий, уларнинг концентрланган еритмалари, аммиак еритмаси, бром ва унинг еритмалари. Ўювчи моддалар терига тушса, гўё қиздирилган жисм теккандек куйдиради, уларнинг кўзга тушиши ниҳоятда хавфли. Сулфат кислотасининг (умуман кислоталарнинг) еритмасини тайёрлаганда, уни сувга қўшиш ва тўхтовсиз аралаштириб туриш керак. Aкс холда еритма қизиб атрофга сачраб кетиши мумкин. Сувни кислотага қуйиш асло мумкин емас. Ишқорлардан еритма тайёрлаганда, уларнинг кичик бўлакларини аста-секин сувга қўшиб тўхтовсиз аралаштириб турилади. Фторид кислотаси терига тушса секин битадиган яра хосил қилади, ўпкани еса яллиғлайди. Aгар фторид кислотаси терига тушса, уни совуқ сув оқими билан яхшилаб ювиб 5% ли сода еритмаси билан компресс қилиш керак. Идишларни хром аралашмаси билан ювганда унинг томчиларнини терига, кийимга, оёқ кийимига тушишидан ехтиёт бўлиш керак. Ишлаганда портлаб кетиши ва ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин бўлган моддалар билан ишлашдаги хавфсизлик қоидалари. Реакция ўтказилаётганда портлаш ҳосил бўлиши мумкин бўлган барча тажрибалар ўтказилаётганда албатта ҳимоя ниқоби тақилиши лозим, реакциялар еса махсус кабиналарда ёки ҳимоя екранлари, қалқонлари билан жихозланган йерларда ўтказилади. Кучли оксидловчиларни қиздириш ёки йенгил ёнувчи моддалар билан шунчаки аралаштириш мумкин емас, чунки бу ўз-ўзидан ёниб кетиш ва портлашга олиб келиши мумкин. Ёғли ва парафинли ҳаммомлардан фойдаланаётганда уларга сув тушиб кетишидан сақланиш лозим, чунки ёғ остида қолган сув қаттиқ қизиш натижасида қайнаб кетиб, қизиган ёғни атрофга сачратиб юборади. Ёғ билан ифлосланган латта, сочиқ, иш кийимлари, оксидловчи муҳитда, ўз-ўзидан ёниб кетишига мойил бўлади. Сулфат кислотаси эритмаси тайёрланаётганда, кислота сувга қуйилади, мобода тўкилиб кеца, у сода еритмаси билан нейтралланади, латта билан артиш мумкин емас. Очиқ алангали олов ва портловчи моддалар билан ишлаётгандаги ҳавфсизлик чоралари Ёнувчи ва айниқса тез олангаланадиган суюқ моддаларни очиқ алангали оловда қиздириш ёни аланга яқинида сақлаш қатиян мумкин емас. Бундай моддалар сув, ёки ҳаво ҳаммомларида електр қиздиргичлар ёрдамида қиздирилади ва ҳайдалади. Бундай ҳаммомларнинг қиздирувчи ва ток ўтказувчи қисмлари яхшилаб ҳимояланган бўлиши керак. Бензол, нитробензол, толуол, хлороформ, спиртлар, органик ефирлар ва бошқа турдаги тез алангаланувчи ва ёнувчан моддалар билан тажрибалар очиқ алангаси йўқ сўрувчи шкафда ўтказилади. Деярли барча ёнувчан моддалар учувчан бўлади ва улар инсон организмига ҳаво билан кириб зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай моддалар билан олиб бориладиган ишлар ёпиқ, сўрувчи шкафларда олиб борилади. Ёнувчан моддаларни канализацияга ағдариш мумкин емас. Ишлатилган бундай модда қолдиқлари яхши ёпиладиган бирор идишга тўпланиб махсус қудуқларга тўкилади. Download 14.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling