9.5. Кимёвий жараёнлар принципиал схемалари
Кимёвий жараёнларнинг µамма принципиал схемаларини 2 гуруµга ажратиш мумкин: бир босқичли (9.7а-расм) ва рециркуляцияли (9.7б-расм).
Б ир босқичли схемаларда хом-ашё реактор Р га узатилади ва у ерда тўлиқ ўзгариш рўй беради. Жараёнда µосил бўлган моддалар тозалаш қурилмаси Т га юборилади. Ушбу қурилмада у тайёр маµсулот ва аралашмаларга ажратилади.
Циркуляцияли схемада µам хом-ашё реактор Р га узатилади ва у ерда қисман ўзгаришга учрайди. Шунинг учун, у яна қайта ишланади. Бундай µолда реактор Р га бошланғич ва қайта ишлашган хом-ашё аралашмаси юкланади ва унинг оптимал даражада қайта ишланишига эрилишади. Сўнг, тайёр маµсулот ва реакцияга киришмаган хом-ашё аралашмаси реактордан ажратиш қурилмаси АКд га узатилади. Унда, тайёр маµсулот аралашма таркибидан ажратиб олинади. Реакцияга киришмаган хом-ашё қайтадан реакторга юборилади. Биринчи ва иккинчи гуруµ схемаларидаги қурилмаларни µисоблаш усуллари µар хил. Биринчи гуруµ схемаларидаги қурилмалар жараённинг берилган бошланғич ва охирги параметрлари бўйича µисобланади. Иккинчи гуруµ схемаларидаги қурилмалар эса, бир неча вариант бўйича µисобланади ва фақат техник-иқтисодий таққослашгина реактор ва ажратиш қурилмасидаги жараёнларнинг оптимал параметрларини аниқлаш имконини беради.
9.6. Реакторлар конструкциялари
Жараённи ташкил этиш бўйча реакторлар 3 гуруµга бўлинади:
Даврий ишлайдиган реакторларда жараённинг µамма босқичлари µар хил вақтда кетма-кет кечади (9.8-расм).
¤заро таъсирдаги моддалар концентрациясининг ўзгариш характери реакцион µажм-нинг µамма нуқталарида бир хилдадир. Лекин, µажмнинг бирор нуқтаси учун вақт бўйича турлича бўлади. Бу турдаги қурилмада реакция давомийлигини бевосита ўлчаш мумкин, чунки реакция вақти ва реакцион µажмда реагентларнинг таъсир вақти бир хил. Даврий қурилмаларда технологик жараён параметрлари вақт ўтиши билан ўзгаради.
Бундай реакторлар иш унумдорлиги кичик ва уларни автоматлаштириш, µамда ростлаш қийин.
Do'stlaringiz bilan baham: |